Янгиликлар
Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди 7-грант танловини эълон қилади
“Соғлом турмуш тарзини юксалтиришда фуқаролик жамияти институтлари фаоллигини ошириш, унинг натижаларини ОАВларида кенг ёритишни қўллаб-қувватлаш”
мавзусида давлат гранти қўшимча танловини
ЭЪЛОН ҚИЛАДИ
Танловга нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қуйидаги ижтимоий мақсадларни амалга оширишни назарда тутган лойиҳалари қабул қилинади:
“Фуқароларни Ўзбекистондаги жамият, иқтисодиёт ва муассасалар трансформацияси жараёнларига жалб этиш” мавзуида тадбир бўлиб ўтди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати ва Ўзбекистондаги БМТ Тараққиёт дастурининг ҳамкорликдаги ташаббуси билан жорий йилнинг 11 октябр куни Электрон ОАВ миллий ассоциациясининг “Media Hall НАЭСМИ” майдончасида Барқарор тараққиёт мақсадлари бўйича “Фуқароларни Ўзбекистондаги жамият, иқтисодиёт ва муассасалар трансформацияси жараёнларига жалб этиш” мавзуидаги экспертлар суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирни ташкиллаштиришда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти маъмурияти, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси амалий кўмак кўрсатишди. Тадбирда ҳукумат, дипломатик ваколатхоналар, халқаро ташкилотлар, ННТлар, халқаро экспертлик ҳамжамиятлари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.
Тошкент шаҳрида грант танловининг ғолиблари тақдирландилар
Маълумки бугунги кунда мамлакатимизда 9 200 дан зиёд нодавлат нотижорат ташкилотлари мавжуд бўлса, улардан 500га яқини Тошкент шаҳрида фаолият олиб боради. Ўз фаолияти давомида ННТлар жамият ва давлат хаётининг барча соҳаларида демократик ўзгаришларни амалга оширишда ҳамда фуқаролик жамиятини шаклланишида хиссаларини қўшиб келмоқдалар.
ЮНИСЕФ ҳамкорлар билан биргаликда Ўзбекистонда ёшлар учун янги рақамли платформани ишга туширди
Жорий йилнинг 5-октябр куни Зарафшон медиа-залида ЮНИСЕФ ва Ёшлар Иттифоқи ҳамкорлиги остида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда ЎзННТМА ходимлари қатнашдилар. Тадбирга йиғилганлар ёшлар учун ишлаб чиқилган янги лойиҳа ҳақида батафсил маълумот олдилар.