Янгиликлар
Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат Фонди Давлат гранти танловини эълон қилади!!!
Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди “Ҳаракатлар стратегияси, “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастури ижросида ННТлар фаоллигини қўллаб-қувватлаш” мавзусидаДавлат грантлари ажратиш учун танлов
ЭЪЛОН ҚИЛАДИ
Танловга нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг қуйидаги мақсадларни назарда тутган ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳа буюртманомалари қабул қилинади:
Давлат ва жамият бошқарувида фуқаролик жамияти институтларини жалб этишнинг миллий устувор вазифалари ва истиқболлари муҳокама қилинди.
2019 йил 7 февраль, Тошкент ш. –Вазирлик ва идоралар, юртимизда фаолият олиб бораётган халқаро ташкилотлар, ННТлар ва фуқаролик жамияти институтлари вакиллари иштирокида “Давлат ва жамият бошқарувида фуқаролик жамияти институтларини жалб этишнинг миллий устувор вазифалари ва истиқболлари” мавзуида фуқаролик форуми бўлиб ўтди. Форум доирасида “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг мақсад ва вазифалари, фаолият йўналишлари расмий тақдимоти ўтказилди. Тадбир Конрад Аденауэр номидаги жамғарманинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида ташкил этилди.
Тошкентда ШҲТ Халқ дипломатияси маркази иш бошлади
2019 йил 29 январь куни Ўзбекистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Халқ дипломатияси маркази очилишига бағишланган брифинг бўлиб ўтди.
Брифингда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, вазирликлар ва идоралар, дипломатик корпус ва Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган халқаро ташкилотлар, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, шунингдек маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини ошириш: фуқаролик жамияти тараққиётини кафолатлайди
Ушбу илмий-ўқув, услубий қўлланма Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича Маслаҳат Кенгашининг 2018 йил 7 сентябрдаги биринчи мажлис баёни 3-банди ижросини таъминлаш бўйича Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциация-сининг 2018-2019 йилларга мўлжалланган иш режасига мувофиқ тасдиқланган “Фуқаролик жамиятини ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатини тизимли ўрганиш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш Комиссияси” тамонидан нашр этишга тавсия қилинган. (2018 йил 17 декабрь 1-сонли баённома).