Танловлар

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва Ўзбекистон Ихтирочи аёллари уюшмаси юртимизнинг иқтидорли хотин-қизларини «Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси» I Республика танловида қатнашишга таклиф қилмоқда.

“Аёллар ва ёшлар манфаатини ифода этувчи ННТ фаолиятини ёритган энг яхши ОАВ ва журналист” танлови эълон қилинди.

“Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури ижросини таъминлаш, ННТларни фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан соғлиқни сақлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, аҳоли, жумладан, аёллар ва ёшларни иш билан таъминлаш, аҳолининг ҳимояга муҳтож қатламларини ижтимоий муҳофаза қилиш соҳаларида ва шу каби ижтимоий аҳамиятга молик бошқа масалаларни ечишга йўналтирилган лойиҳалар, давлат дастурлари ижросини таъминлашдаги самарали ижтимоий шерикликни аниқлаш, ННТларнинг бу борадаги фаолиятини рағбатлантириш ва оммалаштириш мақсадида Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, Ўзбекистон yодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси билан ҳамкорликда “2016 йилнинг энг яхши ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаси” танловини эълон қилади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг йигирма беш йиллик байрами муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Жамоат фонди «Атроф-муҳит муҳофазаси, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш масалаларини ҳал этишда аҳоли, фуқаролик жамияти институтларининг фаоллигини ошириш» мавзусида ННТлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларига Давлат грантлари ажратиш учун ҳужжатлар қабул қилиниши бошланганлигини эълон қилади.

ЎзННТМА маслаҳат телефони

(71) 233-35-26;

(71) 233-46-81.

Апрель 2024
Дш Сш Чш Пш Жу Шн Яш
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 1 2 3 4 5
Ҳукуқий саволингиз борми? @mail орқали юборинг
2000 қолди