Пойтахтимизда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциациясининг 2011-2017 йиллардаги фаолияти якунларига бағишланган III Республика ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. 

Унда ҳудудий ҳисобот-сайлов конференцияларидан сайланган делегатлар, Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси аъзолари, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари ҳамда журналистлар иштирок этди. 

Мамлакатимизни модернизация қилиш ва жамиятни демократик янгилаш, адолатли фуқаролик жамиятини барпо этиш борасида юртимизда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ушбу жараёнда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг роли ва аҳамиятини кучайтириш, уларни давлат ва жамият қурилишидаги ижтимоий-иқтисодий фаоллигини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги таъкидланди. 

Конференцияда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси томонидан ҳисобот даврида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилди. Хусусан, ассоциация томонидан хорижий ноҳукумат ташкилотлари вакиллари билан юзга яқин учрашувлар, халқаро ва республика миқёсида тадбирлар ташкил этилди. Давлат органлари ва ННТларнинг ижтимоий шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш мақсадида ННТлар Миллий форумини ўтказиш тизими жорий этилди. Натижада давлат органлари ва ННТлар ўртасида 700 дан зиёд ижтимоий шериклик тўғрисидаги меморандумлар имзоланди. 

2014 йилдан бошлаб ННТ раҳбарларининг ташкилий ва молиявий фаолиятига оид ўқув-семинарлар ўтказиб келинмоқда. Ассоциацияга аъзо ННТларни методик қўлланмалар билан таъминлаш мақсадида 24 та турли хилдаги услубий қўлланмалар тайёрланди. 

Конференцияда кейинги йилларда ассоциация томонидан халқаро ташкилотлар билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик самарали йўлга қўйилаётганлиги қайд этилди. Жумладан, 60 та маҳаллий ННТлар иштирокида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори, БМТ Тараққиёт дастури, ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Франциянинг Техник ҳамкорлик ва ривожланиш агентлигининг (ACTED, Франция) Ўзбекистондаги филиали, Германиянинг Ф.Эберт номидаги фондининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва бошқа бир қатор халқаро ташкилотлар билан умумий қиймати 5 миллион АҚШ доллари миқдорида 43 лойиҳа амалга оширилган. 

Конференцияда ассоциация фаолияти танқидий таҳлил қилинди. Соҳада кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ишлари самарали йўлга қўйилмагани, мавжуд имкониятлардан унумли фойдаланилмагани айтиб ўтилди. 

Конференция ишида ЎзННТМА Кенгаши аъзолари, Кенгаш раиси ва ўринбосарларининг янги таркиби ҳам сайланди.

Насриев Илҳом Исмоилович Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси Кенгаши раиси этиб сайланди.

Кенгаш раиси ўринбосарлари этиб қуйидагилар 4 та йўналишлар бўйича сайланди:

1. Аёллар, ёшлар, таълим ва бандлик соҳаларидаги ННТлар фаоллигини ошириш масалалари бўйича раис ўринбосари – Мухаммеджанова Фируза Хатамджановна;

2. Соғлиқни сақлаш, экология, маданият ва спорт ННТлари фаоллигини юксалтириш масалалари бўйича раис ўринбосари Абдуллаев Комил Қадамович;

3. Инсон ҳуқуқлари, халқ дипломатияси ва ННТларнинг халқаро алоқаларини кучайтириш масалалари бўйича раис ўринбосари – Содиқов Шуҳрат Шавкатович;

4. Иқтисодиёт ва гуманитар соҳаларида ННТлар билан ишлаш, ННТларни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича раис ўринбосари – Алимов Насим Ҳошимович.

 

Конференцияда Ассоциация фаолиятининг йўл харитаси тасдиқланиб, келгусида амалга ошириладиган энг муҳим вазифалар белгилаб олинди. 

ЎзННТМА
ахборот хизмати

 

ЎзННТМА маслаҳат телефони

(71) 233-35-26;

(71) 233-46-81.

Декабрь 2024
Дш Сш Чш Пш Жу Шн Яш
25 26 27 28 29 30 1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 31 1 2 3 4 5
Ҳукуқий саволингиз борми? @mail орқали юборинг
2000 қолди