Янгиликлар
Хотин-қизларга психологик ёрдам !
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан жорий йилнинг 18 апрель куни Жиззах шаҳрида "Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш Марказлари" раҳбарлари учун "Маиший зўрликдан жабр кўрган хотин–қизларга ижтимоий-психологик ёрдам кўрсатиш, реабилитация қилиш ва мослаштириш тизимини янада такомиллаштириш" мавзусида республика методик семинар-тренинги ташкил этилди.
«Одам савдосига қарши курашишда бирлашамиз» шиори остида давра суҳбати бўлиб ўтди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги “Нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамияти бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат Фонди” томонидан эълон қилинаётган грант танловларида ННТлар ўз лойиҳалари билан иштирок этишида ЎзННТМА вилоят бўлинмалари координаторлари амалий ёрдам ва маслахатлари билан кўмак бериб келмоқдалар.
Ўзбекистон халқ шоири Мухаммад Юсуф таваллудининг 65 йиллиги муносабати билан ёш ижодкорлар ўртасида ўтказилган танлов ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди
12.04.2019 й. Тошкент ш. Ўзбекистон халқ шоири, она Ватан ва истиқлол куйчиси Муҳаммад Юсуф таваллудининг 65 йиллиги муносабати билан Муҳаммад Юсуф номидаги жамоат фонди, Ўзбекистон бадиий академияси, Республика Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, Республика "Тасвирий ойна" ижодий уюшмаси билан ҳамкорликда Камоллидин Беҳзод номидаги Миллий рассомчилик ва дизайн институти талабалари ўртасидаги "Муҳаммад Юсуф тимсоли тасвирий санъат асарларида танлови"нинг якуний кўргазмаси ва танлов катнашчиларини тақдирлаш маросими ҳамда Республика Ёзувчилар уюшмасида шоир хотирасига бағишлаб адабий бадиий кеча бўлиб ўтди.
ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлашни талаб қилувчи давлат органлари фаолиятининг устувор йўналишлари, давлат ижтимоий буюртмасининг мақсад ва вазифалари
Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди 2019 йилда ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ўртасида муҳим ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга оширишга давлат ижтимоий буюртмаларини тақдим этиш учун танлов
ЭЪЛОН ҚИЛАДИ