Янгиликлар
ННТлари учун фуқаролик фаолияти бўйича тренингларни давом эттирилмоқда.
31 июл - 3 август кунлари, "Нодавлат нотижорат ташкилотларида ёшларнинг иштирокини кенгайтириш орқали фуқаролик жамиятини ривожлантириш" лойиҳаси доирасида нодавлат нотижорат ташкилотлар (ННТ) учун ҳудудларда тренинглар ўтказишни давом эттирмоқда.
Жорий йилнинг 31 июл куни Фридрих Эберт номидаги Фонд ваколатхонаси раҳбари Хенриетта Кифер ҳамда ЎзННТМА Раиси ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Куннинг асосий мавзуси Фридрих Эберт номидаги Фонд ва ЎзННТМА ўртасидаги 2018 йил учун ҳамкорликдаги фаолияти ҳақида бўлди. Томонлар келгусидаги тадбирлар, ҳамкорликдаги фаолият режаси тўғрисида фикр алмашишди ва жорий йилнинг сентябр ойида ННТларнинг ижтимоий ва инновацион ғояларини молиялаштириш мақсадида, хорижий сармоядорларни жалб қилиш учун икки кунлик ярмарка ўтказиш тўғрисида келишиб олдилар.
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан 2018 йилнинг биринчи ярим йиллигида амалга оширилган ишлар ҳақида
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси ва унинг қуйи тузилмалари томонидан жамоатчилик назоратини олиб борувчи ягона жамоатчилик институти сифатида “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”нинг мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб, Федерация фаолиятини бугунги кун талаблари асосида такомиллаштириш, аҳоли (истеъмолчилар) билан доимий мулоқот ўрнатиш, истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, истеъмол маданиятини янада юксалтириш уларнинг мурожаатлари билан ишлашни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, уларнинг муаммоларини ҳал этишнинг самарали механизмлари жорий этиш мақсадида ҳисобот даврида бир қатор ишлар амалга оширилди.
Бирлашган миллатлар ташкилотининг Марказий Осиёдаги Гиёҳвандлик ва жиноят ишлари бўйича ҳудудий Бошқармаси билан ЎзННТМА вакилларининг учрашуви бўлиб ўтди
2018 йилда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ва ҳудудий бўлинмалари фаолиятининг “йўл харитаси” ижросини таъминлаш мақсадида, 2018 йил 19 июль куни Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси Кенгаши раиси Илхом Исмоилович Насриев Бирлашган миллатлар ташкилотининг Марказий Осиёдаги Гиёҳвандлик ва жиноят ишлари бўйича ҳудудий Бошқармаси бошлиғи Ашита Миттал билан учрашди.