Жорий йилнинг 5-октябр куни Зарафшон медиа-залида ЮНИСЕФ ва Ёшлар Иттифоқи ҳамкорлиги остида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда ЎзННТМА ходимлари қатнашдилар. Тадбирга йиғилганлар ёшлар учун ишлаб чиқилган янги лойиҳа ҳақида батафсил маълумот олдилар.

600 га яқин ёшлар – мактаб ўқувчилари, коллеж ва университет талабалари, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи аъзолари “Зарафшон” медиа-залида ёшлар иштирокига мўлжалланган U-Report номли янги рақамли платформани ишга тушириш маросимига йиғилдилар. U-Report лойиҳаси ЮНИСЕФ ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи томонидан Олий Мажлис Сенати ва Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. Ucell компанияси ушбу лойиҳани қўллаб-қувватламоқда. U-Report – ёшларга уларнинг хаётига тааллуқли бўлган муҳим масалалар муҳокамасида иштирок этиш имконини беради. U-Report доирасида йигит-қизлар SMS, Facebook, Telegram орқали доимий равишдаги сўровномаларда иштирок этадилар. Ушбу сўровномалар таълим, соғлиқни сақлаш, меҳнат билан бандлик, бўш вақтни ўтказиш каъби масалаларга қаратилган. Сўровномаларнинг натижаларидан Ҳукумат, Ёшлар Иттифоқи ва Парламентда қарорлар қабул қилиш жараёнида фойдаланиш мумкин. Мазкур интерактив восита ёшлар ва Ҳукуматни ўзаро яқинлаштиришга имкон беради. “Ўзбекистондаги болалар ва ёшлар дуч келаётган қийинчиликлар ва хатарларни тушуниш улар фаровонлигининг муҳим омилидир. Бу узоқ муддат давомида ёшларга фойда келтирадиган ҳамда Ўзбекистонни ижтимоий-сиёсий ривожланишини кейинги босқичга олиб чиқадиган сиёсатни янада мукаммаллаштиришда муҳим рол ўйнайди”, - деди ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Саша Грауман. “Ёшлар уларнинг овози ҳисобга олинаётганини кўрса, кучли дахлдорлик ва фуқаролик иштироки ҳиссини туяди. Давлатнинг ёшларга ғамхўрлик ва эътибор кўрсатиши улар учун жуда муҳимдир. Ucell, ЮНИСЕФ ва бошқа ҳамкорлар билан янги U-Report дастурини амалга оширишда ҳамкорлик қилишдан жуда мамнун. Ушбу платформа ёшларга ўзларининг интилишларини ифода этиш имконини беради. Улар ўз фикрларини билдиришлари, жамоат хаётида иштирок этишлари, улар учун муҳим бўлган масалалар тўғрисида гапиришлари ва бунга жавоб олишлари мумкин”, - деди Ucell бош директори Тону Грюнберг. Мазкур платформа дунёнинг 49та мамлакатида мавжуд бўлиб, Ўзбекистон Марказий Осиё мамлакатлари орасида биринчи бўлиб ушбу инновацион ташаббусни бошлади. 

ЎзННТМА маслаҳат телефони

(71) 233-35-26;

(71) 233-46-81.

Ноябрь 2024
Дш Сш Чш Пш Жу Шн Яш
28 29 30 31 1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 1
Ҳукуқий саволингиз борми? @mail орқали юборинг
2000 қолди