“Тараққиёт стратегияси” маркази, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати ва Ўзбекистондаги БМТ Тараққиёт дастурининг ҳамкорликдаги ташаббуси билан жорий йилнинг 11 октябр куни Электрон ОАВ миллий ассоциациясининг “Media Hall НАЭСМИ” майдончасида Барқарор тараққиёт мақсадлари бўйича “Фуқароларни Ўзбекистондаги жамият, иқтисодиёт ва муассасалар трансформацияси жараёнларига жалб этиш” мавзуидаги экспертлар суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирни ташкиллаштиришда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти маъмурияти, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси амалий кўмак кўрсатишди. Тадбирда ҳукумат, дипломатик ваколатхоналар, халқаро ташкилотлар, ННТлар, халқаро экспертлик ҳамжамиятлари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Маъмурий ислоҳотлар ва Барқарор тараққиёт мақсадларига эришиш доирасида давлат бошқаруви жараёнларига фуқаролар ва жамоатчиликни жалб қилиш бўйича Ўзбекистонда амалга оширилаётган чора-тадбирларни муҳокама қилиш, ҳозирги ҳолатни баҳолаш ва илғор халқаро тажрибани инобатга олган ҳолда мамлакатда жамоатчиликнинг иштирокини янада ривожлантириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш тадбирнинг асосий мавзусига айланди.

Ўзбекистонда давлат ва жамият ишларида фуқаролар иштирокини кенгайтириш бўйича кенг кўламли иш олиб борилмоқда. 2017 йилда қабул қилинган Маъмурий ислоҳот концепцияси давлат бошқарувининг янги моделини шакллантиришга қаратилгандир. Ушбу концепция ҳукумат органлари ўз фаолиятларини фуқаролар талабларини устувор вазифа сифатида қондиришга қайта йўналтириши жараёнларини ҳаракатга келтириши ҳамда давлат ҳукумати органларининг фуқаролар билан ўзаро алоқаларини яхши тарафга ўзгартириши кутилмоқда.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва БМТ Тараққиёт дастури ҳамкорлигидаги “Самарадор давлат бошқаруви ва рақамли трансформация ривожланишига ёрдам бериш” лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган “Ўзбекистонда давлат бошқарувининг янги моделини шакллантириш шароитларида жамоатчилик иштирокини ривожлантириш” мавзуидаги тадқиқотнинг дастлабки натижалари тақдим этилди. Тақдимотда Ўзбекистондаги жамоатчилик иштирокининг ҳозирга ҳолатига баҳо берилди, ушбу соҳадаги  халқаро тажриба келтирилди ва республикамиз шароитларига мос равишда тавсиялар таклиф этилди.

Муҳокама қатнашчилари Ўзбекистонда жамоатчилик иштирокини янада ривожлантириш бўйича юқори салоҳият мавжудлигини таъкидлаб ўтдилар. Мамлакат учун энг самарадор восита – бу давлат идораларининг ННТлар билан ҳамкорлик олиб боришидир. ННТ раҳбарлари бўлиб ўтган баҳс-мунозараларда ҳукумат ва фуқаролик жамияти институтлари ўртасида муносабатларни янада мустаҳкамлаш борасида ўз таклифларини билдирдилар.

Баҳс-мунозаралар якунида қатнашчилар давлат идоралари томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар тўғрисида аҳолини хабардор қилиш воситалари ва каналларини ривожлантириш, статистика маълумотларини ошкор қилиши ҳамда шикоятларини тинглаш ва уларга жавоб бериш амалиётидан пайдо бўлаётган муаммоларнинг сабабларини аниқлаш ва бартараф этиш жараёнига ўтиши лозимлиги ҳақида хулосага келдилар. Бу эса, ўз навбатида, Ўзбекистонда амалга оширилаётган маъмурий ислоҳот самарадорлиги ошишига ва республика томонидан Барқарор тараққиёт мақсадларига муваффақиятли равишда эришишига ҳисса қўшади.

 

ЎзННТМА маслаҳат телефони

(71) 233-35-26;

(71) 233-46-81.

Ноябрь 2024
Дш Сш Чш Пш Жу Шн Яш
28 29 30 31 1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 1
Ҳукуқий саволингиз борми? @mail орқали юборинг
2000 қолди