“Соғлом турмуш тарзини юксалтиришда фуқаролик жамияти институтлари фаоллигини ошириш, унинг натижаларини ОАВларида кенг ёритишни қўллаб-қувватлаш”
мавзусида давлат гранти қўшимча танловини
ЭЪЛОН ҚИЛАДИ
Танловга нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қуйидаги ижтимоий мақсадларни амалга оширишни назарда тутган лойиҳалари қабул қилинади:
- Аҳолининг кенг қатламларини (нуронийлар, ёшлар, аёллар ва бошқалар) жисмоний тарбия ва спортга жалб қилиш;
- Маҳаллаларда жисмоний тарбия ва спортни ривожланишига шарт-шароит яратиш, соғлом турмуш тарзини қарор топтиришга кўмаклашиш;
- Ёшларнинг уюшмаган қатламларини турли спорт тўгаракларига, спорт мусобақаларига жалб қилиш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш;
- Тоғли, ўзоқ ва чегара ҳудудларида аҳолини жисмоний тарбия билан шуғулланишига кенг шарт-шароит яратиш;
- Соғлом турмуш тарзини қарор топтиришда таълим ва соғлиқни сақлаш муассасалари, маҳалла ҳамда оиланинг ўзаро ҳамкорлигини кучайтириш;
- Давлат органлари билан ҳамкорликда маҳаллаларда турли спорт тўгараклари фаолиятини йўлга қуйиш, эҳтиёжманд оилалар вакилларини мунтазам жисмоний тарбия билан шуғулланишини таъминлаш;
- Соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга қаратилган кўргазмали материалларни ишлаб чиқишда ижтимоий шерикликни кучайтириш;
- Маҳаллаларда турли йўналишларида спорт ва халқ уйинлари мусобақаларини ташкил этиш;
- Ногиронлиги бўлган ёшларни спорт билан шуғулланишига турли спорт соҳасидаги нодавлат нотижорат ташкилотлари фаоллигини қўллаб-қувватлаш;
- Соғлом турмуш тарзини қарор топтиришда ОАВ роли ва аҳамиятини кучайтириш;
- Маҳаллаларда халқаро мусобақалар ғолиблари, республика чемпионлари ва спорт усталари иштирокида турли маънавий тадбирлар ташкил қилиш.
Давлат гранти танловида иштирок этиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
- Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати;
- www.fundngo.uz веб-сайтида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган давлат гранти лойиҳаси учун ариза;
- Давлат рўйхатидан ўтказилган Устав (Низоми) ҳамда гувоҳноманинг муҳр билан тасдиқланган нусхаси;
- Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси тақдим этилади.
- Манфаатдор давлат ва йирик жамоат ташкилотлари билан тузилган ижтимоий шериклик қўшма режалари илова қилиниши мумкин.
Битта лойиҳа учун давлат гранти миқдори – 30 млн. сўмгача.
Ҳужжатлар 2018 йил 26 октябрдан 28 ноябргача қабул қилинади.
Ҳужжатлар “Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди” номига:
100163, Тошкент шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 43-уй манзилига “Ўзбекистон почтаси” орқали муҳрланган конвертда (А4 форматда) юборилиши шарт.
Ҳужжатлар намуналари билан Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг www.fundngo.uz расмий веб-сайтида танишиш мумкин.
Маълумот учун телефонлар: (0-371) 239-26-76, 239-26-86.