Янгиликлар
Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ҳамда Германиянинг Фридрих Эберт Фонди халқаро нодавлат ташкилоти ўртасида консультатив учрашув бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 18 июль куни ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси мажлислар залида ЎзННТМА ҳамда Фридрих Эберт Фонди ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда ЎзННТМА Кенгаши Раиси ўринбосари Ф.Мухамеджанова, ЎзННТМА ижрочи директори в.б. С.Абдуқодиров ва халқаро йўналиш бош консультанти З.Абдуллаева Фридрих Эберт Фондининг янги тайинланган минтақавий координатори Жаноб Кристоф Мор ҳамда Фонднинг Ўзбекистондаги офиси раҳбари Н.Резяпова билан танишув ҳамда консультатив учрашув ўтказди.
Ўзбекистон либерал демократик партияси биносида «Сайлов кодекси –миллий сайлов конунчилигимиз ривожидаги янги босқич» номли давра суҳбати бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 16 июль куни O’zLIDeP Cиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси мажлислар залида «Сайлов кодекси – миллий сайлов конунчилигимиз ривожидаги янги босқич» мавзусидаги давра суҳбати бўлиб ўтди. Мазкур давра суҳбатида O’zLIDeP Cиёсий Кенгаши Ижроия кўмитаси вакиллари, Олий Мажлис Сенати ва Конунчилик палатаси аъзолари, Марказий сайлов комиссияси вакиллари, партия фаоллари, ОАВ вакиллари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари фаол иштирок этишди. O’zLIDeP Cиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Сиёсий таълим маркази раҳбари ҳамда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси раиси Н.Алимов давра суҳбатини очиб бериш билан биргаликда, бугунги давра суҳбатида фуқаролик жамияти институтларининг вакиллари иштирок этаётганлигини мамнуният билан таъкидлаб ўтди. Н.Алимов ўзининг кириш сўзида мамлакатимизда демократик сайловларни ўтказиш учун барча қонуний асослар яратилганлиги, сайлов кодекси лойиҳаси устида ишлаш жараёнида 20 дан ортиқ хорижий мамлакатнинг ушбу соҳадаги амалий тажрибаси пухта ўрганилганлиги, лойиҳа жамоатчилик, экспертлар, илмий доиралар, амалиётчилар, мутахассислар ҳамда халқаро ташкилотлар экспертизасидан ўтказилганлиги ҳақида айтиб ўтди.
Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциациясининг навбатдаги Кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 5 июль куни пойтахтимиздаги ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси мажлислар залида Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси (ЎзННТМА) Кенгашининг йиғилиши ўтказилди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан сайланган Кенгаш аъзолари, ЎзННТМА Таъсисчиларининг вакиллари, Ассоциация Ижро девони ходимлари ва ҳудудий бўлинмалари координаторлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати, Тараққиёт стратегияси маркази, Фуқаролик жамиятини шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди (жами 50 дан ортиқ иштирокчи).
“ЎзННТМА томонидан ННТ фаолларининг имкониятлари ва салоҳиятини ошириш” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди
Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 4 майда қабул қилинган «Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ушбу ҳаёт ҳақиқати ва замон талабларини ўзида мужассам этган навбатдаги тарихий ҳужжат бўлди десак муболаға бўлмайди.
Шу маънода ислоҳотлар барқарорлигини амалда намоён этган ушбу тарихий Фармон ўз мазмун-моҳияти билан фуқаролик жамияти институтлари, нодавлат нотижорат ташкилот (ННТ)лар фаолиятида янги даврни ҳам бошлаб берди, дейиш мумкин.