Жорий йилнинг 18 июль куни ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси мажлислар залида ЎзННТМА ҳамда Фридрих Эберт Фонди ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда ЎзННТМА Кенгаши Раиси ўринбосари Ф.Мухамеджанова, ЎзННТМА ижрочи директори в.б. С.Абдуқодиров ва халқаро йўналиш бош консультанти З.Абдуллаева Фридрих Эберт Фондининг янги тайинланган минтақавий координатори Жаноб Кристоф Мор ҳамда Фонднинг Ўзбекистондаги офиси раҳбари Н.Резяпова билан танишув ҳамда консультатив учрашув ўтказди.

 

Маълумот учун, Фридрих Эберт Фонди 1925 йилда Германиянинг биринчи Президенти Фридрих Эбертнинг васияти асосида тузилган. Фонднинг асосий мақсади бу – инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ҳамкорлик сиёсатини қўллаб-қувватлаш, демократик, ижтимоий ҳамда конституцион давлат барпо этишда кўмаклашиш, шунингдек, Касаба уюшмалари ва кучли фуқаролик жамияти шаклланишида янги имкониятлар яратиш орқали кўмаклашишдан иборат. Фонд дунё бўйича 100дан ортиқ мамлакатларда фаолият кўрсатади. 1997 йилдан буён узлуксиз равишда юртимизда ишлаб келмоқда.

Учрашувнинг асосий мақсади – Фридрих Эберт Фондининг янги тайинланган минтақавий координатори Кристоф Мор билан танишиш ва бу орқали Кристоф Морга ЎзННТМА ҳақида маълумотлар тақдим қилиш, келажакдаги лойиҳаларни ҳамкорликда бажаришни муҳокама қилишдан иборат бўлди.

Учрашувни ЎзННТМА Кенгаши Раиси ўринбосари Ф.Мухамеджанова ўзининг кириш сўзи билан очиб бериб, Жаноб Морни Ўзбекистонга кўриб турганидан мамнунлигини таъкидлаб ўтди. Шундан сўнг, Ф.Мухамеджанова Фридрих Эберт Фондини Ўзбекистондаги энг таниқли ва иш кўлами салмоқли халқаро ташкилот эканини таъкидлаб, Фондни кўп йиллардан буён билишини айтиб, ЎзННТМА ҳақида Жаноб Морга батафсил тушунтириб берди. Жаноб Мор олинган маълумотларни қизиқиш билан қабул қилди. Ўз навбатида ЎзННТМА ижрочи директори в.б. С.Абдуқодиров ҳам Жаноб Морни Ўзбекистонда кўриб тургани билан мамнун эканлигини таъкидлаб, Фридрих Эберт Фонди ҳамда ЎзННТМА билан ҳамкорликда амалга ошириши мумкин бўлган аниқ таклифлар билан чиқди.

Шундан сўнг, Жаноб Кристоф Мор сўз олиб, ЎзННТМА вакилларига мамнуният билан кутиб олишгани ҳамда учрашувни юқори даражадаги тайёргарлик билан ташкиллаштирганликлари учун ўз миннатдорчилигини билдирди. Жаноб Мор ўзи учун олган маълумотларни келгусидаги фаолияти да фойдаланишини маълум қилиб, билдирилган таклифларни кўриб чиқиб, ҳамкорликдаги режаларга киритишини маълум қилди.

Учрашув сўнгида томонлар бундай учрашувларни кўпайтириш кераклигини ҳамда ҳамкорликда янги лойиҳаларни биргаликда амалга оширишни бошлаш лозимлигини таъкидлаб ўтдилар. Шундан сўнг, Ф.Мухамеджанова Жаноб Морга Ўзбекистон тарихий миниатюралари тўплами тўғрисидаги китоб ва Ўзбекистон тасвирий санъати тўғрисидаги китобни совға тариқасида тақдим қилиб, учрашув иштирокчилари эсдалик учун расмга тушдилар.

ЎзННТМА матбуот хизмати

ЎзННТМА маслаҳат телефони

(71) 233-35-26;

(71) 233-46-81.

Декабрь 2024
Дш Сш Чш Пш Жу Шн Яш
25 26 27 28 29 30 1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 31 1 2 3 4 5
Ҳукуқий саволингиз борми? @mail орқали юборинг
2000 қолди