Жорий йилнинг 16 июль куни O’zLIDeP Cиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси мажлислар залида «Сайлов кодекси – миллий сайлов конунчилигимиз ривожидаги янги босқич» мавзусидаги давра суҳбати бўлиб ўтди.  Мазкур давра суҳбатида O’zLIDeP Cиёсий Кенгаши Ижроия кўмитаси вакиллари, Олий Мажлис Сенати ва Конунчилик палатаси аъзолари, Марказий сайлов комиссияси вакиллари, партия фаоллари, ОАВ вакиллари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари фаол  иштирок этишди. O’zLIDeP Cиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Сиёсий таълим маркази раҳбари ҳамда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси раиси Н.Алимов давра суҳбатини очиб бериш билан биргаликда, бугунги давра суҳбатида фуқаролик жамияти институтларининг вакиллари иштирок этаётганлигини мамнуният билан таъкидлаб ўтди. Н.Алимов ўзининг кириш сўзида мамлакатимизда демократик сайловларни ўтказиш учун барча қонуний асослар яратилганлиги, сайлов кодекси лойиҳаси устида ишлаш жараёнида 20 дан ортиқ хорижий мамлакатнинг ушбу соҳадаги амалий тажрибаси пухта ўрганилганлиги, лойиҳа жамоатчилик, экспертлар, илмий доиралар,  амалиётчилар, мутахассислар ҳамда халқаро ташкилотлар экспертизасидан ўтказилганлиги ҳақида айтиб ўтди.  

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O`zLiDeP фракцияси аъзоси, Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари Ш.Бафаев ўзининг “Сайлов кодекси – миллий сайлов қонунчилигимиз ривожидаги янги босқич номли маърузаси билан чиқиш қилди. Маърузада янги Сайлов кодекси дунёда фақат 40 та мамлакатда борлигини, Ўзбекистон бу борада 41-бўлиб қўшилганлигини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, сайлов кодексининг  33-моддасида  Сиёсий партиялардан, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан, бошқа давлатлар ва халқаро ташкилотлардан кузатувчилар жалб қилиш тўғрисидаги банд киритилганлигини мамнуният билан таъкидлаб ўтди. Сайлов жараёнларига ННТлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари ҳам кузатувчи сифатида жалб қилиниши сайловни ҳақиқий демократик принциплар асосида ўтишини таъминлайди.   

Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси марказий сайлов комиссияси вакили С.Курбанкулов ўзининг “Сайлов кодексининг қабул қилиниши умумий қоидаларни ягона ҳужжатда бирлаштириш ва сайлов жараёнининг тартиб-таомилларига оид масалалар” тўғрисида иштирокчилар олдида маъруза қилди.       С.Курбанкулов давра суҳбати иштирокчиларига Сайлов кодекси қабул қилиниши билан Марказий сайлов комиссияси томонидан амалга оширилаётган ишлар ва ҳаётга тадбиқ қилинаётган янгиликлар борасида тушунтириш бериб ўтди.

Давра суҳбати жонли мулоқот тарзида ўтиб, иштирокчилар учун сайлов ҳақидаги янги билимларини мустаҳкамлади деса муболаға бўлмайди. Давра суҳбати сўнгида бундай тадбирларни жойларда кўплаб ўтказиш, шунингдек ушбу тадбирларга ННТлар ҳамда фуқаролик жамияти институтлари вакилларини жалб қилиш кераклиги тўғрисида айтиб ўтилди.

ЎзННТМА матбуот хизмати.

 

 

ЎзННТМА маслаҳат телефони

(71) 233-35-26;

(71) 233-46-81.

Декабрь 2024
Дш Сш Чш Пш Жу Шн Яш
25 26 27 28 29 30 1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 31 1 2 3 4 5
Ҳукуқий саволингиз борми? @mail орқали юборинг
2000 қолди