Жорий йилнинг 5 июль куни пойтахтимиздаги ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси мажлислар залида Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси (ЎзННТМА) Кенгашининг йиғилиши ўтказилди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан сайланган Кенгаш аъзолари, ЎзННТМА Таъсисчиларининг вакиллари, Ассоциация Ижро девони ходимлари ва ҳудудий бўлинмалари координаторлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати, Тараққиёт стратегияси маркази, Фуқаролик жамиятини шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди (жами 50 дан ортиқ иштирокчи).

Тадбирни ўтказишдан асосий мақсад – 2018 йил ҳамда 2019 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ассоциация фаолиятининг таҳлили, 2019 йилнинг иккинчи ярим йиллиги учун “Йўл харитаси”ни қайта кўриб чиқиш ва тасдиқлаш. 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда “Фаол инвестициялар ҳамда ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастурини амалга оширишда ННТларнинг фаол иштирокини кучайтириш, ижтимоий шериклик ва жамоатчилик назорати самарадорлигини сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқишдан иборат бўлди.

Шунингдек, йиғилишда бир қатор ташкилий масалалар кўриб чиқилди. Жумладан, Ассоциация Кенгашининг амалдаги Раиси Насриев Илҳом Исмоиловичнинг лавозимидан озод этиш тўғрисидаги аризаси қаноатлантирилди. Унинг ўрнига Раис вазафасини бажарувчи этиб Ассоциация Кенгаши Раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Алимов Насим Ҳошимович номзоди Кенгаш аъзолари ҳамда таъсисичилари томонидан бир овоздан мақулланди.

ЎзННТМА Уставига асосан, Конференция оралиғида Кенгаш Ассоциациянинг раҳбар органи бўлиб, унинг йиғилишлари 1 йилда камида икки марта ўтказилади. Кенгаш таркиби ҳар бир ҳудуддан 1 нафардан ва Ассоциация таъсисчиларининг 7 нафар вакилидан жами 21 нафар кишини ташкил қилади. Конференция ҳамда Кенгаш йиғилишларида улар умумий сонининг камида учдан икки қисми иштирок этганда кворум мавжуд бўлади. Конференция ҳамда Кенгаш қарорлари иштирокчиларнинг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади.

Бугунги кунда Ўзбекистонда аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш, ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, аҳоли бандлиги ва ижтимоий ҳимоясини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2018 йил 4 майда қабул қилинган «Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони эса ушбу ҳаёт ҳақиқати ва замон талабларини ўзида мужассам этган навбатдаги ҳужжат бўлди.

Шу маънода ислоҳотлар барқарорлигини амалда намоён этган ушбу тарихий Фармон ўз мазмун-моҳияти билан фуқаролик жамияти институтлари, нодавлат нотижорат ташкилот(ННТ)лар фаолиятида янги даврни ҳам бошлаб берди, дейиш мумкин.

Унда алоҳида таъкидланганидек, кейинги йилларда жамият ҳаётининг барча сохалари қатори фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ҳусусан, аҳолининг турли қатламларини қўллаб-қувватлашга мўлжалланган фуқаролик жамияти институтлари, нодавлат нотижорат ташкилот (ННТ)лари учун кенг имкониятлар яратилиб, ушбу масалага оид 200 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида фаолият юритувчи 620 дан ортиқ нодавлат нотижорат ташкилотни сафига бирлаштирган Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ўтган вақт мобайнида ўз Уставида белгиланган вазифаларни ижро этишда барча аъзоларига ахборот, маслаҳат ёрдами кўрсатиб келмоқда.

Шу ўринда, таъкидлаш жоизки, 2018 йилда ЎзННТМАнинг Республика ҳисобот-сайлов конференциясида бўлиб ўтиб, унда Ассоциациянинг 2018 йил учун “Йўл харита”си тасдиқланиб, устувор йўналишлари ва бир қатор вазифалар белгилаб берилган эди.

Сарҳисобнинг моҳияти албатта, ортга назар ташлаб, қўлга киритилган ютуқлар, эришилган натижаларни сарҳисоб этиш билан бирга галдаги вазифаларни белгилаб олишда муҳим аҳамият касб этади.

Кенгаш йиғилишида Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциациясининг 2018 йил ҳамда 2019 йилнинг биринчи ярим йиллигида амалга оширган ишлари юзасидан ҳисоботи тингланди.

Йиғилиш давомида Ассоциация фаолиятининг 2019 йил иккинчи ярим йиллиги учун “Йўл харитаси”га қўшимчалар киритилиб тасдиқланди. Тадбир якунида келгусида амалга ошириладиган энг муҳим устувор вазифалар белгилаб олинди.

ЎзННТМА матбуот хизмати

 

ЎзННТМА маслаҳат телефони

(71) 233-35-26;

(71) 233-46-81.

Ноябрь 2024
Дш Сш Чш Пш Жу Шн Яш
28 29 30 31 1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 1
Ҳукуқий саволингиз борми? @mail орқали юборинг
2000 қолди