Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси ва унинг қуйи тузилмалари томонидан жамоатчилик назоратини олиб борувчи ягона жамоатчилик институти сифатида “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”нинг мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб, Федерация фаолиятини бугунги кун талаблари асосида такомиллаштириш, аҳоли (истеъмолчилар) билан доимий мулоқот ўрнатиш, истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, истеъмол маданиятини янада юксалтириш уларнинг мурожаатлари билан ишлашни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, уларнинг муаммоларини ҳал этишнинг самарали механизмлари жорий этиш мақсадида ҳисобот даврида бир қатор ишлар амалга оширилди.
Жумладан, Мамлакатда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ижтимоий ҳаракатини ҳар томонлама ривожлантириш йўли билан истеъмолчиларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, аҳолининг истеъмол маданиятини ошириш мақсадида, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясида, жамоатчилик бошқаруви тизимини такомиллаштириш, халқ билан мулоқотнинг самарали механизмларини жорий этиш, жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг замонавий шаклларини ривожлантириш юзасидан бир қатор амалий ишлар қилинди.
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ва унинг ҳудудий тузилмалари, барча даражадаги ижро этувчи аппаратлари раҳбарлари иштирокида, тизимда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”нинг дастурий мақсад ва вазифалари доирасида амалга оширилган ишлар ва фаолият йўналишлари, устувор вазифалари муҳокамасига бағишланган Федерация Кенгашининг кенгайтирилган йиғилиш ўтказилиб, амалга оширилган ишлар танқидий, таҳлилий муҳокама этилди.
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерация тизимида, бугунги кунда 14 ҳудудий бирлашма, 197 туман (шаҳар) жамиятлари фаолият кўрсатиб, ходимлар умумий сони 1216 нафарни ташкил этади.
Шунингдек, Федерациянинг ташкилот, корхона, муассаса, ўқув юртларида 2 045 та “Таянч гуруҳ” лари ташкил этилган бўлиб, федерация аъзолари сони 575 045 нафарни ташкил этади.
Матбуот, ахборот, жамоатчилик назорати ва хорижий алоқалар бўлимининг 2018 йилги асосий иш режасининг ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг ўтган даврида жойларда “Инсон ҳуқуқлари ва манфаатлари – олий қадрият”, “Соғлиқни сақлаш соҳасида истеъмолчи ҳуқуқлари”, “Юксак истеъмол маданияти сари” ва “Истеъмол маданиятини ошириш – давр талаби”, “Фуқаролар мурожаати ҳамиша эътиборда”, “Инсон манфаатларини таъминлашда жамоат ташкилотларининг ўрни”, “Банк пластик карточкаси қулай ва замонавий тўлов воситаси”, “Оилада истеъмол маданиятини ошириш” ва бошқа кўплаб ранг-баранг мавзуларда 876 та ўқув семинари ҳамда 3 546 та давра суҳбатлари ташкил этилди.