Куннинг асосий мавзуси Фридрих Эберт номидаги Фонд ва ЎзННТМА ўртасидаги 2018 йил учун ҳамкорликдаги фаолияти ҳақида бўлди. Томонлар келгусидаги тадбирлар, ҳамкорликдаги фаолият режаси тўғрисида фикр алмашишди ва жорий йилнинг сентябр ойида ННТларнинг ижтимоий ва инновацион ғояларини молиялаштириш мақсадида, хорижий сармоядорларни жалб қилиш учун икки кунлик ярмарка ўтказиш тўғрисида келишиб олдилар.
Учрашув давомида, Фридрих Эберт номидаги Фонд томонидан «ННТларнинг молиявий барқарорлигини ва уларнинг келгусидаги фаолияти ривожланишини таъминлаш учун уларниннг ижтимоий тадбиркорлигини ташкилий-ҳуқуқий механизмларини ривожлантириш» мавзуида халқаро конференция ташкил қилиш ва ўтказишда амалий ёрдам кўрсатиш, шунингдек, Германиядан экспертларни жалб қилишда ёрдам кўрсатиш юзасидан таклифлар билдирилди.