2018 йилда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ва ҳудудий бўлинмалари фаолиятининг “йўл харитаси” ижросини таъминлаш мақсадида, 2018 йил 19 июль куни Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси Кенгаши раиси Илхом Исмоилович Насриев Бирлашган миллатлар ташкилотининг Марказий Осиёдаги Гиёҳвандлик ва жиноят ишлари бўйича ҳудудий Бошқармаси бошлиғи Ашита Миттал билан учрашди.

Ашита Миттал раҳбарлик қилаётган бошқарма гиёҳвандликдан даволаш, гиёҳвандликни олдини олиш, одам савдосига, жиноятчиликка, коррупцияга қарши курашиш каби масалалар юзасидан жойларда “Ота-она ва бола”, “Ўқитувчи ва ўқувчи”, “Ўқитувчи ва ота-она”  каби лойиҳалар амалга оширилаётганлиги ҳақида маълум қилди.

Учрашув якунида томонлар гиёҳвандлик
ва жиноятни олдини олишга йўналтирилган қуйидаги таклифларни беришди:

– ЎзННТМА аъзо ННТларига консультатив дарслар бериш;

– бошқарма томонидан ажратилаётган грантларни олиш бўйича Ассоциация аъзо ННТларига буюртмалар тузишда ёрдам бериш;

– гиёҳвандликка берилган шахсларни даволаш мақсадида махсус клиникага жойлаштиришда кўмаклашиш.

Келгусида ҳамкорлик ўрнатган ҳолда бир қатор лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш тўғрисида келишиб олдилар. 

 

ЎзННТМА маслаҳат телефони

(71) 233-35-26;

(71) 233-46-81.

Ноябрь 2024
Дш Сш Чш Пш Жу Шн Яш
28 29 30 31 1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 1
Ҳукуқий саволингиз борми? @mail орқали юборинг
2000 қолди