12.04.2019 й. Тошкент ш. Ўзбекистон халқ шоири, она Ватан ва истиқлол куйчиси Муҳаммад Юсуф таваллудининг 65 йиллиги муносабати билан Муҳаммад Юсуф номидаги жамоат фонди, Ўзбекистон бадиий академияси, Республика Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, Республика "Тасвирий ойна" ижодий уюшмаси билан ҳамкорликда Камоллидин Беҳзод номидаги Миллий рассомчилик ва дизайн институти талабалари ўртасидаги "Муҳаммад Юсуф тимсоли тасвирий санъат асарларида танлови"нинг якуний кўргазмаси ва танлов катнашчиларини тақдирлаш маросими ҳамда Республика Ёзувчилар уюшмасида шоир хотирасига бағишлаб адабий бадиий кеча бўлиб ўтди.

 

Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъат музейида халқимизнинг ардоқли фарзанди, ўзбек шеъриятининг ёрқин намоёндаси, Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллудининг 65 йиллиги муносабати билан "Муҳаммад Юсуф" номидаги жамоат фонди, "Олтин қалам" газетаси таҳририяти, Ўзбекистон Бадиий Академияси, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси Камоллидин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ва ҳамкор ташкилотлар, ёш ижодкорлар ўртасида шоир сиймосини яратиш бўйича танлов-кўргазмасининг очилиш ва иштирокчиларни тақдирлаш маросими ташкил этилган. Мазкур танлов икки босқичда ташкил этилган бўлиб, биринчи босқич 5 мартда, иккинчи босқич апрель ойининг биринчи ўн кунлигида бўлиб ўтди. Танловга келиб тушган ишлар, Каммолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти профессор-ўқитувчилари, "Муҳаммад Юсуф" номидаги жамоат фонди вакиллари томонидан баҳоланди.

Танлов 4 та йўналишда ташкил этилди - Муҳаммад Юсуф сиймосини яратиш, Ҳайкартарошлик асарлари, шоир шеърларига ишланган энг яхши тасвирий санъат асарлари ва шоир ижодига бағишланган илмий оммабоп мақола. Шунингдек 4 та рағбатлантирувчи мукофот совриндорлари диплом, шоир асарлари тўплами ва пул мукофоти билан тақдирланди. Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий Ассоциацияси танлов ғолибларини тақдирлашда эсдалик совғалар билан таъминлашда ҳомийлик кўрсатди, шунингдек, тадбирга кенг жамоатчиликни жалб қилишга кўмаклашди. 

ЎзННТМА маслаҳат телефони

(71) 233-35-26;

(71) 233-46-81.

Декабрь 2024
Дш Сш Чш Пш Жу Шн Яш
25 26 27 28 29 30 1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 31 1 2 3 4 5
Ҳукуқий саволингиз борми? @mail орқали юборинг
2000 қолди