Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди 2019 йилда ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ўртасида муҳим ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга оширишга давлат ижтимоий буюртмаларини тақдим этиш учун танлов
ЭЪЛОН ҚИЛАДИ
№ |
ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлашни талаб қилувчи давлат органлари фаолиятининг устувор йўналишлари, давлат ижтимоий буюртмасининг мақсад ва вазифалари |
Давлат буюртмачиси |
маблағ (млн. сўм |
|
I. Жамиятда оила институтини мустаҳкамлаш, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, соғлом авлодни тарбиялаш, соғлом турмуш тарзини оммалаштиришга кўмаклашиш |
||||
1. |
Устувор йўналиш: Аҳоли соғлиғини сақлаш, соғлом авлодни тарбиялаш учун шарт-шароитларни шакллантириш, соғлом турмуш тарзини кенг оммалаштириш. Мақсад: Қорақолпоғистон Республикасида аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, ёш оналар ва болаларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш, ҳомиладор аёллар ва янги туғилган чақалоқларга тўлиқ перенатал ёрдамини кўрсатиш учун интенсив терапия кўрсатиш инкубатори ва нафас олишини меъёрлаштириш тиббиёт аппаратларини ўрнатиш. Вазифалар: - аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, ёш оналар ва болаларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш, шунингдек, соғлом овқатланиш тамойили бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш; - ҳомиладор аёллар оналар ва 18 ёшгача бўлган болаларнинг соғлом овқатланиш тамойили бўйича аҳоли хабардорлигини ошириш; - “сўровнома” ўтказиш тегишли ахборот материалларни тайёрлаб улар асосида адабиётлар ва плакатлар чоп эттириш ва тақдимот тадбирларини ўтказиш; - Нукус тиббиёт бирлашмаси туғруқ бўлимига янги туғилган чақалоқларга интенсив терапия кўрсатиш инкубатори ва нафас олишини меъёрлаштириш тиббиёт аппаратларини ўрнатиш. |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
390 |
|
2. |
Устувор йўналиш: Хоразм вилояти аҳолисининг соғлиғини сақлаш, соғлом авлодни тарбиялаш, соғлом турмуш тарзини кенг оммалаштиришни таъминловчи давлат сиёсатини амалга ошириш. Мақсад: Аёллар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш, улар орасида онкологик касалликларнинг олдини олиш, оилавий поликника ва қишлоқ врачлик пунктларини моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, оилада соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва соғлом авлодни тарбиялаш. Вазифалар: - янги тиббиёт технологиялари ва даволаш ускуналарини қўллаш орқали аёллар ва болалар соғлиғини муҳофаза қилиш соҳасида тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш; - тиббиёт олий ўқув юртлари, вилоят ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари ва илмий тадқиқот институтларининг етакчи ходимлари ва мутахассислари томонидан вилоятнинг 2000 нафар оилада онкологик касалликларни дастлабки босқичда аниқлаш мақсадида чуқур тиббий кўриклардан ўтказиш; - онкологик касалликларга учраган аёллар ва болаларга ижтимоий - ҳуқуқий психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш; - оилаларга консултатив-диагностика, профилактика даволаш ёрдамини кўрсатиш бўйича 20 та модел ҚВПларни шакллантириш; - аёллар ва болалар орасида онкологик касалликларини олдини олишга бағишланган видео-ролик ва фильмлар, брошюра ва буклетлар ишлаб чиқиш. |
Хоразм вилоят ҳокимлиги |
400
|
|
3. |
Устувор йўналиш: Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш, шунингдек, Ҳаракатлар стратегиясида белгилаб берилган вазифаларни бажариш. Мақсад: Хотин-қизларнинг муаммоларининг ўз вақтида аниқлаш, ёрдамга муҳтож бўлган оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш. Вазифалар: - “Аёллар ижтимоий мослашув маслаҳат маркази”ни ташкил қилиш; - “Аёллар ижтимоий мослашув маслаҳат маркази” базасида семинар-тренинглар, конференциялар ўтказиш учун шароитлар яратиш, зарур техник воситалари билан жиҳозлаш; - хотин-қизларни манзилли қўллаб-қувватлаш, аввало ижтимоий оғир аҳволга тушиб қолган ёрдамга муҳтож бўлганларни қўллаб-қувватлаш; - маҳаллаларда, таълим муассасаларида суициднинг олдини олиш бўйича психопрофилактик чора - тадбирлар ва уларни баратараф этиш мақсадида 100 дан ортиқ семинарлар ташкил этиш; - ёрдамга муҳтож аёлларни ҳуқуқий, руҳий, ижтимоий қўллаб-қувватлаш; - хотин-қизларни тадбиркорликка кенг жалб қилиш мақсадида 10 та касбий тўгараклар ташкил этиш; - хотин-қизларни бузғунчи ғоялар, норасмий диний оқимлар таъсирига тушиб қолишини, одам савдосини олдини олишда давлат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш. |
Жиззах вилоят ҳокимлиги |
300 |
|
4. |
Устувор йўналиш: Оиланинг репродуктив саломатлиги ва демографик ривожланишини, унинг фаровонлиги ва тинчлигини ошириш масалаларини комплекс ўрганишни ташкил этиш, услубий тавсияларни ишлаб чиқиш ва самарали татбиқ этиш. Мақсад: Республиканинг иккита ҳудудида она ва бола репродуктив саломатлигини сақлашга қаратилган фертил ёшдаги аёлларнинг роли ҳамда масъулиятини кучайтириш. Вазифалар: - репродуктив саломатликни сақлаб қолиш ва туғиш ёшидаги аёллар (2000 аёл) бўйича тадқиқотлар ўтказиш; - туғруқ ёшидаги аёлларнинг репродуктив саломатлик хизматларини олиш учун тиббий муассасаларга жойлаштириш даражасини ва вазиятни таҳлил қилиш; - ўрганиш натижаларини қўллаган ҳолда аёлларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш учун аёллар ва оила аъзоларининг масъулиятини ошириш борасида инновацион ёндашув ва моделларни ишлаб чиқиш; - репродуктив саломатлик салоҳиятини ошириш учун ҳамширалар ўқув дастурини ишлаб чиқиш; - репродуктив саломатлик бўйича тренинглар ва маслаҳат хизматларини (шу жумладан, тор мутахассисларга йўналтириш) таъминлаш, фертил ёшидаги аёлларга патронаж ҳамшираларини тайёрлаш; - оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали соғлом турмуш тарзи, репродуктив саломатликни кенг тарғиб қилиш, ижобий муҳит яратиш ва ушбу фаолият самарадорлигини оширишда жамиятнинг барча қатламларининг саъй-ҳаракатларини мустаҳкамлаш. |
“Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази |
300 |
|
5. |
Устувор йўналиш: Хотин-қизларнинг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, тиббий маданиятини ошириш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш. Мақсад: Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, оила институтини мустаҳкамлаш, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялашга кўмаклашувчи комплекс тадбирларни руёбга чиқариш. Вазифалар: - Тошкент шаҳридаги хотин-қизлар ва оилалар билан ишлаш мутахассислар учун “Соғлом она-соғлом оила ва соғлом авлод гарови” номи остида махсус методик қўлланма ишлаб чиқиш; - Тошкент шаҳрининг 505 маҳалласида ишлаётган 624 та мутахассислар ичидан 66 нафарини танлаб олиш; - маҳаллаларда хотин-қизларнинг тиббий маданияти ва масъулиятини оширишга йўналтирилган таълимий-профилактик дастурларнинг мураббийлар сифатида тайёрлаш учун уч кунлик 3 та тренинг ўтказиш; - мураббий сифатида тайёрланган мутахассислар кейинчалик Тошкент шаҳридаги қолган 558 та мутахассисларни дастур бўйича ўқитилишини йўлга қўйиш ва ҳар бири ўзи ишлайдиган туманидаги мутахассислар учун “Соғлом она-соғлом оила ва соғлом авлод гарови” номи остида 1 кунлик семинар-тренингларни лойиҳа эксперт-тренерлари кўмагида ўтказиш. - ўқув дастури натижасида мутахассисларни жойларда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, оилаларни соғломлаштириш учун масъул бўлган мутассади ташкилотлар, яъни туман Соғлиқни сақлаш бошқармалари ва “Аёллар маслаҳатхоналари” билан ижтимоий ҳамкорлик асосида тизимли фаолиятни йўлга қўйиш; - репродуктив саломатликка оид хизматлар сифатини ошириш, бехатар оналик ва гўдаклар ўлимини олдини олиш, оила институтини мустаҳкамлаш бўйича фаолиятининг самарасини ошириш.. |
“Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази |
200 |
|
II. Ёшларни қўшимча касбларга йўналтириш, янги иш ўринларини ташкил этиш, бандликни таъминлашда замонавий инновацион ечимлар ва технологиялардан фойдаланиш. |
||||
6. |
Устувор йўналиш: Ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш ҳамда ишсиз бўлган аҳолини қўшимча касб-ҳунарга йўналтириш орқали янги иш жойларини ташкил этиш. Мақсад: Ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш ҳамда ишсиз бўлган аҳоли айниқса ёшларни қўшимча касб-ҳунарга йўналтириш, янги иш жойларини ташкил этиш мақсадида бандликка кўмаклашиш марказлари, таълим муассасалари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар билан ҳамкорликда инновацион ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш. Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларидаги ишсиз бўлган коллеж ва лицей битирувчилари, уюшмаган ёшлар ва катта ёшдаги аҳолини қўшимча касбий кўникмаларни эгаллашга йўналтирилган ҳамда кам таъминланган оилаларни бандлигини, турмуш тарзи ва уларни ижтимоий фаол бўлишини инновацион методикалар орқали таъминлаш мақсадида 5 та экспрементал Касбий малака марказларини (КММ)ташкил этиш. Вазифалар: - лойиҳа амалга оширилиши кўзда тутилган вилоятлардаги аҳоли эҳтиёжларини тўлиқ ўрганиш учун ягона сўровнома формаси ишлаб чиқиш; - ўтказилган сўровнома натижалари лойиҳа доирасидаги ҳудудлар кесимида аниқ амалга ошириладиган ишлар бўйича концепция тайёрлаш; - лойиҳа доирасидаги ҳудудларда Касбий малака марказларини ташкил этиш ва меҳнат бозоридаги талаби юқори бўлган касблар йўналишлари бўйича қисқа муддатли 2-3 ойлик тайёрлов курсларини ташкил этиш ва жиҳозлаш; - ҳар бир вилоятда 6 тадан 8 тагача бўлган тайёрлов курсларини ташкил этиш ва уларни ўқув модулларини ишлаб чиқиш; - тайёрлов курсларига банд бўлмаган ва ногиронлиги бўлган шахсларни жалб қилиш; - ўқув курси жараёнида бандлик, меҳнат муносабатлари тўғрисида ҳамда тадбиркорлик фаолиятини бошлашлари учун яратилаётган имтиёзлар тўғрисида тушунчалар бериш; - ҳар бир ўқув курси якуни бўйича тренерлар тайёрлаш улар ёрдамида жойларда тренинглар ташкил этиш; - КММда тайёрлов курсларига мақсадли гуруҳлардан 1500 та тингловчини танлаб олиш, ўқитиш ўқиш якуни бўйича сертификатлар бериш; - Касбий малака марказлар қошида инновацион технологиялар асосида “Фаол инсонлар клубини” ташкил этиш”. - лойиҳани амалга ошириш жараёни ва натижаларни ОАВларда ёритиш, вазирлик сайтида иштирокчилар блогини ташкил этиш. |
Бандлик ва меҳнат муноса-батлари вазирлиги |
1000 |
|
7. |
Устувор йўналиш: Меҳнат органларига мурожаат қилган ишсизларни ишга жойлаштиришни таъминлаш, аҳолини жамоат ишларига жалб этиш. Мақсад: Ишсизлик даражаси юқори бўлган Миришкор ва Чироқчи туманларида иш билан банд бўлмаган фуқароларни касбга қайта тайёрлаш орқали уларни бандлигини таъминлашдаги кўмак, турғун тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш учун шарт-шароитлар яратиш. Вазифалар: - буюртма доирасида мақсадли гуруҳларнинг иш билан банд бўлмаган ишсизларни аниқ рўйхатини шакллантириш; - “Маҳаллий ривожланиш маркази” ташкил этиш; - меҳнат бозоридаги талаби юқори бўлган касбий йўналишларни аниқлаш; - ишга жойлашишга муҳтож шахсларни, айниқса, банд бўлмаган ёшларни, имконияти чекланган шахсларни ва ишсизларни ҳамда меҳнат бозорининг реал талабларидан келиб чиққан ҳолда касб-ҳунарга тайёрлаш; - аҳоли ва иш берувчилар ўртасида меҳнат ҳуқуқлари ва муҳофазаси масалалари бўйича кенг ахборот тушунтириш ишларини олиб бориш; - ўқув жараёнида қўллаш учун ўқув услубий қўлланмаларни ишлаб чиқиш; - касб-коллежи битирувчилари ва иш билан банд бўлмаган фуқароларда қўшимча касбий кўникмаларни шакллантириш учун ўқув жараёнини ташкил этиш. |
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги |
200 |
|
8. |
Устувор йўналиш: Аҳолини ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга ҳар томонлама хизматлар кўрсатиш, аҳолининг турмуш тарзини юксалтиришга амалий ёрдам бериш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун муҳим шарт-шароитлар яратиш. Мақсад: Лалмикор ҳудудларда муқобил энергиялардан (қуёш панеллари) фойдаланган ҳолда сувдан фойдаланиш борасида инновацион янгиликларни жорий этиш, сув ресурсларидан фойдаланиш маданиятини ошириш ва сувга бўлган муносабатни шакллантириш ҳамда тежаб фойдаланишни ўргатиш. Вазифалар: - вилоятнинг Қўшработ, Нуробод туманлари 4 та секторидан 1 тадан маҳалла танланади; - деҳқон ва томорқа эгалари орасида сувдан фойдаланиш ҳолати, маданияти ва сувга бўлган муносабати атрофлича ўрганиб чиқилади; - олинган маълумотларни таҳлил қилинади, сувдан фойдаланувчилар орасида оммабоп сув ресурсларидан фойдаланиш маданиятини оширувчи ва уларни сувга нисбатан тежамкорона руҳда тарбияловчи инновацион муқобил энергиядан (қуёш панеллари) фойдаланган ҳолда ускуналарни ўрнатиш; - ер ости аритизан қудуқлари кавлаб сизот сувларидан фойдаланилган ҳолда сув ресурсларидан, томчилатиб суғориш тизимларини йўлга қўйиш; - сувдан фойдаланиш маданияти ва уларни сувга бўлган муносабатларини ўзгарганлигини баҳолаш, тайёрланган буклет, кўргазмали қўлланмаларни кенг тарғибот қилиш; - олинган натижалардан якуний хулосалар ва келгусида ҳудудлар миқёсида тарқатиш бўйича иш режаларни шакллантириш. |
Самарқанд вилояти ҳокимлиги |
400
|
|
III. Миллатлараро тотувлик ва дўстликни мустаҳкамлаш, маданий-тарихий меросини халқаро интернет ва ижтимоий тармоқларда кенг тарғиб этишда ННТлар фаоллигини ошириш |
||||
9. |
Устувор йўналиш: Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини мустаҳкамлашга йўналтирилган ягона давлат сиёсатини амалга ошириш. Мақсад: Ўзбекистон-умумий уйимиз” китоб-альбомни учинчи нашрини тайёрлаш ва чоп этиш. Вазифалар: - жамиятда маллатлараро тотувлик ва бағрикенгликни таъминлаш, кўп миллатли ягона катта оила туйғуси ва дўстлик муҳитини мустаҳкамлаш; - ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш бўйича давлат сиёсатини амалга ошириш; - дўстлик жамиятлари ва миллий маданий марказларнинг давлат органлари билан ўзаро самарали алоқаларини юксалтириш; - Ўзбекистон ҳудудида яшаётган турли миллат ва эллатларнинг ўзига хос миллий анъаналарини, урф-одатларини ҳолати ва ривожини акс эттириш; - хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари ва миллатлараро муносабатларни барқарорлаштириш ва янада ривожлантришга йўналтирилган илмий-тадқиқот ишларини оммалаштириш. |
Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси |
250 |
|
10. |
Устувор йўналиш: Мамлакатни туризм салоҳиятини ошириш, тарихий-маданий меросни кенг тарғиб этиш. Мақсад: Мамалкатимиз аҳолисининг ички туризм бўйича сайёҳлик фаоллигини ошириш, республика ҳудудлари билан боғлиқ тарих ҳақида маълумотга эга бўлиш орқали уларда Ватанга содиқлик ҳиссини уйғотиш. Вазифалар: - аҳолининг ички туризм бўйича сайёҳлик фаоллигини оширишга қаратиган тарғибот-ташвиқот тадбирларини ташкил қилиш; - туризмни ривожлантиришга қаршилик қилаётган барча ғов ва тўсиқларни бартараф этишга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиш; - аҳолининг ички туризм фаоллигини оширишга қаратилган видеоролик яратиш ва уни ОАВ орқали ёритиш; - аҳолини ички туризмга чорлашга йўналтирилган “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!”, “Мен Ватанимни севаман”, “Биз оилавий саёҳатчилармиз” каби шиорлар остида фестиваллар ва бошқа йирик тадбирларни ташкил этиш. |
Туризмни ривожлан-тириш давлат қўмитаси
|
150 |
|
11. |
Устувор йўналиш: Тарихий обидаларни, яхши ўрганилмаган маданий объектлар тўғрисида тўлақонли маълумотларни тўплаш ва уларни интернет ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш. Мақсад: Республикамиздаги муқаддас қадамжолар ва тарихий обидаларни, яхши ўрганилмаган маданий объектлар тўғрисида тўлақонли маълумотларни тўплаш, уларни ОАВ, шу жумладан интернет ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш орқали аҳоли хабардорлигини ошириш, уларда Ватанимиз тарихини ўрганишга бўлган қизиқишини ошириш Вазифалар: - мамлакатимиз бўйлаб муқаддас қадамжолар ва тарихий обидалар, яхши ўрганилмаган маданий объектлар тўғрисида тўлақонли маълумотларни тўплаш мақсадида соҳа мутахассисларидан иборат гуруҳ ташкил қилиш ва маълумот тўплаш билан боғлиқ тадбирларни амалга ошириш; - тўпланган маълумотларни ОАВ, шу жумладан интернет ва ижтимоий тармоқларда аҳолига тушунарли ва қизиқарли тарзда кенг ёритиш, шунингдек ушбу маълумотлар асосида қисқа видеороликлар тайёрлаш ва намойиш этиш; - мамлакатнинг туристик салоҳиятини янада очиб бериш, янги туризм йўналишларини тарғиб қилиш бўйича тадбирлар(медиа тур, инфо тур ва бошқа) ташкил қилиш; - мамлакатдаги 14 та ҳудудининг ҳар бири учун ўзига хос ҳудудни тасвирловчи маҳсулот яратишга қаратилган танлов ташкил этиш ва номинациялар бўйича ғолибларни рағбатлантириш; |
Туризмни ривожлан- тириш давлат қўмитаси
|
250
|
|
12. |
Устувор йўналиш: ННТ фаолиятини қўллаб-қуватлаш, уларнинг эркин иш олиб боришлари ҳамда ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, давлат органлари билан ҳамкорлигини кучайтириш, ижтимоий шериклик муносабатлари механизмни такомиллаштириш. Мақсад: Давлат органлари ва ННТлар ўртасидаги ижтимоий шериклик ҳамда жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг самарали тизимини шакллантириш, жойлардаги социал-иқтисодий, ижтимоий-гуманитар соҳаларда ННТларнинг ролини ошириш, ҳуқуқий билим ва касбий кўникмаларини янада юксалтиришга кўмаклашиш. Вазифалар: - ННТ ва давлат бошқарув органлари билан ўзоро муносабатлар ўрнатишнинг самарали тизимларни ишлаб чиқиш; - ННТ вакилларининг ижтимоий ҳамкорлигини ташкил этиш, ҳудудларни ривожлантириш бўйича ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни тайёрлаш; - давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларини ҳамкорлик фаолияти бўйича ахборот тарқатма материаллари ва қўлланмаларни чоп этиш; - давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари, бошқа жамоат тузилмалари ҳамкорлиги бўйича Ишчи гуруҳ тузиш, илмий, амалий, халқаро тадбирларни ўтказиш; - “ННТлар уйи” базасида семинар-тренинглар, конференциялар ўтказиш учун шароитлар яратиш, зарур техник воситалар билан жиҳозлаш; - ННТлар ҳамда фуқаролик жамятининг бошқа институтларига услубий маслаҳат ва кўмак кўрсатиш, ўзаро тажриба алмашиш тизимини яратиш; - ННТлар ўртасида “Энг яхши ижтимоий лойиҳа” танловини ўтказиш. |
Жиззах вилояти ҳокимлиги |
160
|
|
|
Жами |
|
4 000 |