Янгиликлар
Бизнес ва инсон ҳуқуқлари
Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан “Бизнес ва инсон ҳуқуқлари” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Давлат гранти ажратиш учун 5-танлов эълон қилинди
Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг йигирма беш йиллик байрами муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Жамоат фонди «Атроф-муҳит муҳофазаси, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш масалаларини ҳал этишда аҳоли, фуқаролик жамияти институтларининг фаоллигини ошириш» мавзусида ННТлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларига Давлат грантлари ажратиш учун ҳужжатлар қабул қилиниши бошланганлигини эълон қилади.
Давлат гранти ажратиш учун 6-танлов эълон қилинди
Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг йигирма беш йиллик байрами муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Жамоат фонди «Мустақиллик йилларида республика ҳаётининг турли соҳаларида эришилган ютуқлар ҳақида кенг жамоатчиликни хабардор қилишга қаратилган лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш» мавзусида ННТлар ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларига Давлат грантлари ажратиш учун ҳужжатлар қабул қилиш бошланганлигини эълон қилди.
Ижтимоий аҳамиятли лойиҳалар қўллаб-қувватланди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фондининг маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари ҳамда журналистлар қатнашди.