Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фондининг маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари ҳамда журналистлар қатнашди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан давлат гранти учун эълон қилинган “Қонунийликни мустаҳкамлашда фуқаролик жамияти институтлари иштирокини таъминлаш, одамларда қонунларга нисбатан ҳурмат ҳиссини шакллантириш, ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш”, “Жисмонан соғлом, маънан етук ва ҳар томонлама баркамол авлодни вояга етказишда фуқаролик жамияти институтлари лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш” мавзуларидаги танловлар натижалари кўриб чиқилди. 

Мазкур танловларга 409 та ННТ, ОАВ ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтларидан 495 та лойиҳа ташаббуслари тақдим этилди. Парламент комиссияси қарорига асосан, умумий қиймати 2 миллиард 30 миллион сўмга тенг 82 та лойиҳа қўллаб-қувватланди. 

Таъкидланганидек, давлат томонидан молиявий кўмак берилиши ҳисобига фақатгина жорий йилнинг ўтган даврида ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг юзга яқин лойиҳалари ҳамда дастурлари ҳозирги вақтда муваффақиятли амалга оширилмоқда. Жамоат фонди томонидан сўнгги беш йилда ўтказилган грант танловларида 3,5 мингга яқин ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ўзларининг 4 мингдан зиёд лойиҳалари билан иштирок этди. 2008 — 2016 йилларда 1,5 мингга яқин ижтимоий шериклик субъектларининг лойиҳалари давлат томонидан қўллаб-қувватланди.

Бунга Давлат бюджетидан 58,8 миллиард сўм миқдорида маблағ йўналтирилди. Жорий йилда ажратилган маблағлар ҳажми 11 миллиард сўмни ташкил қилди. 

Истиқлол мамлакатимиз аҳолисининг ҳаёти маъно-мазмунини тубдан ўзгартиргани, маънавий қадриятларимизнинг янада бўй кўрсатишига, миллий ўзлигимизни англаш, демократик, ҳуқуқий давлат ҳамда кучли ва очиқ фуқаролик жамияти барпо этиш йўлида беқиёс имкониятлар яратгани, Ўзбекистонда “Кучли давлатдан — кучли фуқаролик жамияти сари” тамойили изчил амалга оширилаётгани йиғилишда алоҳида таъкидланди. 

Юртимизда ННТ, ОАВ ҳамда фуқаролик жамияти бошқа институтларининг жадал ривожланиши учун барча зарур ҳуқуқий, иқтисодий, ташкилий шарт-шароит яратилган. Бугун фуқаролик институтлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари демократик қадриятлар, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш фуқароларнинг ўз салоҳиятларини рўёбга чиқариш, жамиятда манфаатлар мувозанатини таъминлашнинг муҳим омилига айланмоқда. 

Парламент комиссияси аъзолари Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллигини муносиб кутиб олиш билан боғлиқ масалаларни, чунончи, жойларда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи  Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ҳузуридаги ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссиялари томонидан ўтказилаётган туркум тадбирларни муҳокама этишди. 

Шунингдек, Парламент комиссияси фаолиятига тааллуқли бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди. 

Якунда тегишли қарор қабул қилинди. 

 

 

 

ЎзННТМА маслаҳат телефони

(71) 233-35-26;

(71) 233-46-81.

Ноябрь 2024
Дш Сш Чш Пш Жу Шн Яш
28 29 30 31 1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 1
Ҳукуқий саволингиз борми? @mail орқали юборинг
2000 қолди