Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг йигирма беш йиллик байрами муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Жамоат фонди «Атроф-муҳит муҳофазаси, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш масалаларини ҳал этишда аҳоли, фуқаролик жамияти институтларининг фаоллигини ошириш» мавзусида ННТлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларига Давлат грантлари ажратиш учун ҳужжатлар қабул қилиниши бошланганлигини эълон қилади.

 

Қуйидаги йўналишларни назарда тутувчи ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалар қабул қилинади:

  1. Мамлакатимизда атроф-муҳит муҳофазаси ва аҳоли саломатлиги муҳофазаси соҳасида амалга оширилаётган ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар ҳақида аҳоли хабардорлигини, жойлардаги долзарб экологик муаммоларни ҳал этишда улар фаоллигини юксалтириш;
  2. Ўзбекистон Республикасининг “Экологик назорат тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳияти, унинг энг муҳим нормалари, жамоат экологик назоратини амалга ошириш, экологик назорат жамоат инспекторларининг фаолияти ҳақида кенг жамоатчиликни хабардор қилиш;
  3. Экологик таълимни ривожлантириш, экологик билимларни тарғиб қилиш, аҳолининг экологик ва тиббий маданиятини ошириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, экологик муаммоларни ҳал этишга жамиятнинг турли қатламларини кенг жалб қилиш;
  4. Атроф-муҳит муҳофазаси ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонунчилик талаблари бузилишини кенг ахборот-тушунтириш ишларини олиб бориш ва жамоат экологик назоратини амалга ошириш орқали олдини олиш;
  5. Атроф-муҳит муҳофазасини кучайтириш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва жамиятда соғлом турмуш тарзини оммалаштириш, соғлом авлодни тарбиялаш учун зарур шароитларни шакллантириш;
  6. Аҳолининг ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, маҳаллалар ҳудудида санитария-экологик ҳолатни яхшилаш борасидаги аҳоли фаоллигини ошириш, шу жумладан ҳашарлар, турли тадбирлар ва акциялар ўтказиш;
  7. Корхоналар, тиббиёт ва таълим муассасаларида муқобил энергия манбалари, маиший чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича экологик тоза ва ресурс тежайдиган технологиялар жорий этилиши ҳамда ишлаб чиқаришда технологик жараёнлар такомиллаштирилишини тарғиб қилиш;
  8. Атроф муҳитни муҳофаза қилишни кучайтириш учун зарур шароитларни шакллантириш, аҳоли саломатлигига, ёшларнинг тарбиясига унинг салбий таъсирини бартараф этиш, жамиятда соғлом авлодни тарбиялашни ва соғлом турмуш тарзини оммалаштириш;
  9. Орол ҳалокатининг атроф-муҳитга ва аҳоли саломатлигига салбий таъсирини юмшатиш, Оролбўйи ҳудуднинг, мамлакатнинг бошқа экологик ноқулай ҳудудларида экологик вазиятни тиклаш ва соғломлаштириш;
  10. Ўзбекистонда экологик туризмни, экосайёҳлик фаолиятининг ахборот ва инфратузилмавий таъминотини ривожлантириш, экосайёҳлик йўналишларини ташкил этиш, республика аҳолиси орасида экотуризмни оммалаштириш;
  11. Экологик журналистикани ривожлантириш, табиий ресурсларни муҳофаза қилиш ва оқилона фойдаланиш масалалари бўйича мақолалар сифатини ошириш, Интернет тармоғида Ўзбекистон табиатининг бетакрор гўзаллиги ва хилма-хиллиги, ноёб ҳайвонот ва ўсимлик дунёсига бағишланган ўзбек, рус ва инглиз тилидаги махсус манбаларни яратиш;
  12. Ноёб ҳайвон ва ўсимлик турларини кўпайтириш ва муҳофаза қилишнинг замонавий технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
  13. Ўсиб келаётган ёш авлоднинг энергияни иқтисод қилиш ва ресурс тежайдиган технологияларнинг муҳимлиги масалаларига бўлган дунёқариши ва муносабатини тубдан ўзгартириш мақсадида тарбиявий-маърифий ишларни кенгайтириш.

Давлат гранти ажратилиши учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиш зарур:

  1. ННТлар ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати;
  2. fundngo.uz сайтида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган давлат гранти лойиҳаси учун ариза;
  3. Охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган ННТлар ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг Устави (Низоми) нусхаси;
  4. Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
  5. Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси тақдим этилади.
  6. Манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг илтимосномалари, тавсия хатлари илова қилиниши мумкин.

Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант миқдори – 25 млн.сўмгача.

Ҳужжатлар 2016 йил 25 июндан 25 июлгача қабул қилинади.

Ҳужжатлар «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди» номига «Ўзбекистон почтаси» орқали юбориладиган муҳрланган конвертларда (А4 форматда) қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади: 100035, Тошкент шаҳри, Бунёдкор кўчаси, 1-уй.

Ҳужжатларни тақдим этиш шартлари ва намуналари билан Жамоат фондининг www.fundngo.uz расмий веб-сайтида танишиш мумкин.

Маълумот учун телефонлар: (0-371) 239-26-76, 239-26-64.

ЎзННТМА маслаҳат телефони

(71) 233-35-26;

(71) 233-46-81.

Март 2024
Дш Сш Чш Пш Жу Шн Яш
26 27 28 29 1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31
Ҳукуқий саволингиз борми? @mail орқали юборинг
2000 қолди