Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан “Бизнес ва инсон ҳуқуқлари” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан Германиянинг Ф.Эберт номидаги жамғармаси ҳамда ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда депутатлар, давлат идоралари, фуқаролик жамияти институтлари, тадбиркорлик субъектлари, халқаро ташкилотлар ҳамда дипломатик корпус вакиллари, ҳуқуқшунос олимлар иштирок этди.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши раиси Танзила Норбоева, ЕХҲТнинг мамлакатимиздаги лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси Жон Мак Грегор, Ф.Эберт номидаги жамғарманинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси раҳбари Найля Резяпова ва бошқалар Ўзбекистонда Президент Ислом Каримов раҳнамолигида амалга оширилаётган хусусий мулкчиликни ривожлантириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилашга қаратилган изчил ислоҳотлар юксак самаралар бераётганини таъкидлади.

Хусусий мулкчилик шаклларининг ҳар томонлама қўллаб-қувватланиши мамлакатимиз иқтисодиётининг барқарор ривожланиши ҳамда аҳоли даромадларининг изчил ошишида муҳим омил бўлмоқда. Ҳозирги пайтда ушбу соҳада жами саноат маҳсулотларининг учдан бир қисми, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 98 фоизи ишлаб чиқарилмоқда. Иш билан банд жами аҳолининг 77 фоиздан ортиғи мазкур тармоқда меҳнат қилмоқда.

Тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадлар улуши сўнгги беш йилда 47,1 фоиздан 52 фоизга ўсгани аҳоли даромадларини янада кўпайтириш, одамлар ҳаёт даражаси ва сифатини яхшилашда соҳанинг аҳамияти тобора ортиб бораётганидан далолат беради.

Анжуманда таъкидланганидек, хусусий секторнинг ижтимоий масалаларни ҳал этишдаги ўрни тобора ошиб бормоқда. Бу жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози давом этаётган ҳозирги шароитда янада долзарб тус олмоқда. Бинобарин, сўнгги ўн йилликда геоиқтисодиётдаги бўҳронлар оқибатида ҳам давлат, ҳам бизнес вакиллари томонидан инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича жавобгарликни оширди.

Халқаро ҳужжатларга мувофиқ, инсон ҳуқуқларининг таъминланиши корпоратив жавобгарликнинг асосий принципларидан бири ҳисобланади. Бу борада БМТнинг ишбилармон доиралар фаолиятининг асослари, инсон ҳуқуқларининг умумэътироф этилган принциплари, меҳнат стандартларига риоя қилиш, атроф-муҳитни ҳимоя қилиш, коррупцияга қарши курашиш соҳаларида кўплаб ҳужжатлари қабул қилинган.

Бугунги кунда мамлакатимиз БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича саксондан зиёд асосий ҳужжатлари иштирокчиси ҳисобланади. Миллий қонунчиликка имплементация қилинган ушбу ҳужжатларнинг қоидалари инсоннинг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишни кўзда тутади.

Тадбирда соҳада фаолият кўрсатаётган нодавлат-нотижорат ташкилотларининг тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш, инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасидаги маърузалари тингланди.
 
манба: http://uza.uz/

ЎзННТМА маслаҳат телефони

(71) 233-35-26;

(71) 233-46-81.

Ноябрь 2024
Дш Сш Чш Пш Жу Шн Яш
28 29 30 31 1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 1
Ҳукуқий саволингиз борми? @mail орқали юборинг
2000 қолди