Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов
Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ўзининг барча фаоллари ва ҳамкорларига Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдиради!
ЎзННТМА аъзоларининг жорий йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Жамоат фонди томонидан ташкил этилган тўртта давлат гранти танловларидаги иштироки
Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Жамоат фонди томонидан 1, 2, 3 ва 4-давлат гранти танловларининг натижалари эълон қилинди. Натижаларга кўра ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамияти институтларининг 159 та ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳалари молиялаштирилди. Мазкур кўрсаткич ўтган даврга нисбатан 58 та лойиҳага камлигини кўрсатмоқда.
Маданий мерос объектлари муҳофазасига оид парламент эшитуви
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фракциясининг ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазири Б.Аҳмедовнинг “Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг ижроси ҳақида”ги ахборотига оид парламент эшитуви бўлиб ўтди.
Ижтимоий шериклик – жамиятнинг барқарорлиги, ривожланиши, самарали ижтимоий-иқтисодий тараққиётини таъминлаш имконини бермоқда
“Нодавлат нотижорат ташкилоти” тушунчаси бугун юртимиз аҳолисининг кенг қатламига яхши таниш. Ҳозирги кунда фуқаролик жамияти ривожида муҳим ўрин тутадиган мазкур институт ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар самарадорлигини оширишга муносиб ҳисса қўшмоқда.