Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Жамоат фонди томонидан 1, 2, 3 ва 4-давлат гранти танловларининг натижалари эълон қилинди. Натижаларга кўра ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамияти институтларининг 159 та ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳалари молиялаштирилди. Мазкур кўрсаткич ўтган даврга нисбатан 58 та лойиҳага камлигини кўрсатмоқда.

Фонд томонидан жорий йилги 1, 2, 3 ва 4-давлат гранти танловларида энг кўп қўллаб-қувватланган лойиҳалар сони Фарғона вилояти (26 лойиҳа) ҳиссасига тўғри келса, энг кам қўллаб-қувватланган лойиҳалар миқдори Самарқанд вилояти (4 лойиҳа) ҳиссасига тўғри келмоқда.

2016 йилги 4-давлат гранти танловида “учинчи сектор”нинг фаол иштироки қайд этилиб, ушбу танловда 52 нафар ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари ғолиб деб топилди. Айтиш жоизки, 2015 йилги 4-давлат гранти танловида Жамоат фонди томонидан 40 та лойиҳа молиялаштирилган эди. Шу ўринда, жорий йилги 3-давлат грант танловида нисбий сустлик кузатилди.

Умумий олганда, 2016 йилда ўтказилган 1, 2, 3 ва 4-давлат гранти танловларида ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг иштироки тобора кенгайиб бораётгани сезиларли даражада кузатилмоқда. Бу эса Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясининг “учинчи сектор” ва “тўртинчи ҳокимият” вакиллари билан мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ўтказилаётган туркум учрашувлар билан изоҳланади.

Таҳлиллар натижаси шуни кўрсатмоқдаки, Жамоат фондининг жорий йилги 1, 2, 3 ва 4-давлат гранти танловларида асосий фаолликни нодавлат нотижорат ташкилотлари кўрсатмоқда. Умуман олганда, Фонд томонидан 3 млрд 880 млн сўм миқдорида  87 та ННТ, 68 та ОАВ ва 4 та МФЙларининг ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалари қўллаб-қувватланди.

Асосий фаоллик республика тузилмавий ННТларнинг ҳудудий бўлинмалари (60 та) томонидан кўрсатилиб, ўз ташаббуси билан ташкил этилган ННТларнинг ғолиб бўлганлар сони 27 тани ташкил этди. Республика тузилмавий ННТларнинг ҳудудий бўлинмалари орасида Ўзбекистон қизил ярим ой жамияти – 11 та (ғолибларнинг умумий миқдоридан 7% ташкил этди), Ўзбекистон ногиронлар жамияти – 6 та (4%), “Соғлом авлод учун” жамғармаси, “Тадбиркор аёл” Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси – 4 тадан (3% дан) ажралиб турди.

Жамоат фондининг жорий йилги 1, 2, 3, ва 4-давлат гранти танловларида ғолиб деб топилгн 87 нафар ННТлардан ЎзННТМА аъзолари сони 45 тани ташкил этди.

ЎзННТМА аъзолари орасида аксарият фаолликни Тошкент шаҳри (12 та) ҳиссасига тўғри келса, энг ками – Бухоро ва Сурхондарё вилоятлари (1 тадан) ҳиссасига тўғри келди.

Шу билан бирга, Ассоциация аъзолари орасида Жамоат фондининг грант танловларида ғолиб бўлмаган ННТлар – Андижон, Наманган ва Самарқанд вилоятлари ҳиссасига тўғри келмоқда. Бу эса, келгусида ЎзННТМА ресурс марказларининг фаолиятини айнан мазкур ҳудудларда янада кучайтириш зарурлигини кўрсатмоқда.

Таъкидлаш жоизки, Жамоат фондининг биринчи давлат гранти танловида Ассоциация аъзоларининг фаол иштирок этганлигини кузатиш мумкин. Жумладан, биринчи давлат гранти танлови якуни бўйича Ассоциациянинг 23 нафар аъзоси ғолиб деб топилди. Бироқ, иккинчи давлат гранти танловида Ассоциациянинг аъзолари ғолиб бўлмади. Мазкур ҳолат иккинчи давлат гранти танлови ОАВлари учун эълон қилинганлиги билан изоҳланади.     

Айнан шундай вазият учинчи грант танловида ҳам кузатилди. Мазкур танловда жами 30 нафар ННТ ва ОАВ вакиллари ғолиб деб топилиб, улардан бор йўғи 3 нафаригина ННТ ҳиссасига тўғри келади. Айтиш жоизки, айнан ушбу 3 нафар ННТ вакиллари Ассоциациянинг аъзолари ҳисобланади.

 

 

ЎзННТМА маслаҳат телефони

(71) 233-35-26;

(71) 233-46-81.

Ноябрь 2024
Дш Сш Чш Пш Жу Шн Яш
28 29 30 31 1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 1
Ҳукуқий саволингиз борми? @mail орқали юборинг
2000 қолди