Янгиликлар
Ногиронларга ёрдам бериш учун нима қилиш мумкин? Фикрларингиз аҳамиятлидир
Ўзбекистонда ногиронларга давлат томонидан кўрсатиладиган ёрдам тизимини такомиллаштириш бўйича тадбирлар режасини шакллантиришга киришилди. Ушбу жараёнда ҳар бир фуқаро қатнашиши мумкин.
“Халқ фаровонлиги йўлида биргамиз!” кичик грант танлови тўғрисида эълон
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастурида белгиланган вазифаларни амалга оширишда ННТларнинг фаол иштирокини таъминлаш орқали аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, кучли фуқаролик жамиятини шакллантириш, аҳоли фаровонлигини ошириш, фуқароларнинг ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини ҳал этиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, худудларни ижтимоий-иқтисодий тараққий эттириш фаолиятига кўмаклашиш мақсадида Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ва унинг ҳузуридаги Жамоат фонди, Савдо-саноат палатаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Хотин-қизлар қўмитаси Тадбиркорликни ва фермерликни қўллаб-қувватлаш маркази билан хамкорликда “Халқ фаровонлиги йўлида биргамиз” кичик грант танловини эълон қилади.
«Эзгу мақсад» халқаро хайрия жамоат фонди ташкил этилди
Президент аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламларини ҳимоя қилиш билан шуғулланувчи «Эзгу мақсад» фондини тузиш тўғрисидаги қарорни имзолади.
G'alaba nashidasi boshqacha ekan
Mamlakatimizda jismoniy imkoniyati cheklangan kishilarni har tomonlama qo’llab-quvvatlash, muvaffaqiyatini munosib rag’batlantirib borishda nodavlat tashkilotlarning ishtiroki tobora ortib bormoqda.