2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастурида белгиланган вазифаларни амалга оширишда ННТларнинг фаол иштирокини таъминлаш орқали аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, кучли фуқаролик жамиятини шакллантириш, аҳоли фаровонлигини ошириш, фуқароларнинг ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини ҳал этиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, худудларни ижтимоий-иқтисодий тараққий эттириш фаолиятига кўмаклашиш мақсадида Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ва унинг ҳузуридаги Жамоат фонди, Савдо-саноат палатаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Хотин-қизлар қўмитаси Тадбиркорликни ва фермерликни қўллаб-қувватлаш маркази билан хамкорликда “Халқ фаровонлиги йўлида биргамиз” кичик грант танловини эълон қилади. 

Танловда давлат рўйхатидан ўтган барча нодавлат нотижорат ташкилотларининг қуйидаги мақсад ва вазифаларни қамраб олган лойиҳалари қабул қилинади: 

♦ қишлоқ ва маҳаллаларда аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини яхшилашга кўмаклашиш, бунда оилавий тадбиркорликни бошлаш (чорвачилик, қуёнчилик, асаларичилик, парранда боқиш, балиқчилик, иссиқхона қуриш, лимон ва ёнғоқ дарахтидан қўшимча даромад кўриш), банкдан имтиёзли кредит олиш борасида юзага келаётган муаммоли масалаларни изчил муҳокама қилиш ва амалий ёрдам бериш; 

♦ қишлоқ жойларида истиқомат қилаётган ёшлар, аёллар ва ёш оилаларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида фуқаролик жамияти институтлари, тижорат банклари, бизнес субъектлари билан ҳамкорликни кучайтириш, кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришни тарғиб қилиш, бизнесни ривожлантиришни кенгайтириш; 

♦ чекка қишлоқларда яшовчи аҳоли учун қўшимча даромад олиш борасида семинар-тренинглар ташкил этиш, қўлланмалар чоп этиш, аҳолига тарқатиш ҳамда уюшмаган ёшлар ва шахсларнинг долзарб муаммоларини ҳал қилишга, аҳолини иш билан таъминлашга амалий ёрдам кўрсатиш. 

Грант танловида иштирок этиш учун қуйидаги ҳужжатлар талаб қилинади: 

- кичик грант танловида қатнашиш учун Жамоат фондининг номига хат (раҳбарнинг имзоси ва муҳри билан тасдиқланган бўлиши лозим); 

www.nntfond.uzwww.ngo.uz, сайтида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган давлат гранти лойиҳаси учун ариза (кичик грант учун лойиха шакли); 

- охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган ННТларининг Устави (Низоми) нусхаси; 

- ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси; 

- лойиҳага ижтимоий алоқадор давлат ва жамоат ташкилотларининг қўллаб-қувватловчи хати (тавсиянома, илтимосномалари) илова сифатида келтирилиши мумкин. 

Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант миқдори – 5 миллион сўмгача. 

Ҳужжатлар 2017 йил 17 августдан 2017 йил 18 сентябргача қабул қилинади. 

Грант танловига оид ҳужжатлар Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг қуйидаги манзилида қабул қилинади: Тошкент шаҳри, 100049, Амир Темур шоҳкўчаси, 14-уй. 

Ҳужжатлар тўғридан-тўғри топширилганда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондида шанба ва якшанбадан ташқари ҳар куни соат 9.00 дан 18.00 гача қабул қилинади. 

Танловда иштирок этиш учун қўшимча маълумотларни +99871 233-52-41, 233-18-54, 233-24-92 телефон рақамлари орқали олиш мумкин. 

ЎзННТМА маслаҳат телефони

(71) 233-35-26;

(71) 233-46-81.

Ноябрь 2024
Дш Сш Чш Пш Жу Шн Яш
28 29 30 31 1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 1
Ҳукуқий саволингиз борми? @mail орқали юборинг
2000 қолди