Янгиликлар
Давлат гранти танловида иштирок этиш учун ариза шаклини юклаб олинг (янги таҳрирда)
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан ўтказилаётган давлат гранти танловларида иштирок этиш учун ариза шаклини юклаб олинг (янги таҳрирда).
Давлат грантлари ажратиш учун 4-танлов эълон қилинди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги жамоат фонди “Аҳолининг экологик ва тиббий маданиятини юксалтиришда, атроф-муҳитни муҳофазасини кучайтиришда, мамлакатда экотуризмни ривожлантириш ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда ижтимоий шерикликнинг ролини юксалтириш” мавзусида давлат грантлари ажратиш учун танлов эълон қилди.
Давлат грантлари ажратиш учун 3-танлов эълон қилинди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги жамоат фонди “Ёшларни маънавий-ахлоқий ва баркамол авлод қилиб тарбиялаш ишларида, уларнинг ҳаётда муносиб ўрин эгаллашига кенг имкониятлар яратишда ҳамкорликни кучайтириш” мавзусида давлат грантлари ажратиш учун танлов эълон қилди.
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан 2017 йилнинг биринчи чораги давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот
Жорий йилнинг 20 январь куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг 2016 йил фаолият якунлари ҳамда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да фаолият йўналишларининг устувор вазифаларига бағишланган кенгайтирилган йиғилиши ўтказилди.