Янгиликлар

Аёллар тадбиркорлиги глобал индексида Ўзбекистоннинг иштироки

Жорий йилнинг 14 декабрь куни Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ва "Тадбиркор аёл" Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси ҳамкорлигида ташкил этилган "Аёллар тадбиркорлиги глобал Индексида Ўзбекистоннинг иштироки - иқтисоднинг барқарор ривожланиш омили" мавзусидаги давра суҳбати мамлакатда фаолият кўрсатаётган тадбиркор аёллар салоҳиятини миллий иқтисодиётимиз ривожига янада кенгроқ сафарбар қилиш, тадбиркорлик билан шуғулланаётган хотин-қизлар учун қулай бизнес муҳитини яратиш, мавжуд ҳолатни жахон стандартлари кесимида таҳлил этиш ва Ўзбекистоннинг аёллар тадбиркорлиги Глобал индекси тадқиқотларида қатнашиш истиқболларига қаратилди. 

Коррупция- миллий хавфсизликка таҳдид

Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари Миллий ассоциацияси ва Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти ҳамкорлигида жорий йилнинг 7 декабрда Тошкент шаҳрида Адвокатлар палатаси биносида давра суҳбати ўтказилди. 

“3-декабр-Ногиронлар куни” муносабати билан  ЎзННТМА Наманган вилоят бўлинмаси  томонидан ташкил этилган тадбир бўлиб ўтди

Вилоят “Баркамол авлод” болалар марказида ЎзННТМА Наманган вилоят худудий бўлинмаси ташаббуси билан 2018 йил 3-декабр куни “Ногиронлар куни”га бағишлаб ногирон болалар ўртасида  “Сен истеъдодлисан” ижодий танлови ташкил этилди.

Самарқанд шаҳрида Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясини қабул қилинганлигининг 70 йиллиги муносабати билан 2018 йил 22-23 ноябрь кунларида ўтказилган Осиё форуми бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёвнинг ташаббуси билан Самарқанд шаҳрида Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясини қабул қилинганлигининг 70 йиллиги муносабати билан 2018 йил 22-23 ноябр кунларида Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форуми ўтказилди.

ЎзННТМА маслаҳат телефони

(71) 233-35-26;

(71) 233-46-81.

Ноябрь 2024
Дш Сш Чш Пш Жу Шн Яш
28 29 30 31 1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 1
Ҳукуқий саволингиз борми? @mail орқали юборинг
2000 қолди