Янгиликлар

Халқаро нодавлат нотижорат ташкилоти Ўзбекистондаги лойиҳаларда иштирок этмоқчи

Жорий йилнинг 29 май куни “Адвокатлар палатаси” мажлислар залида Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий Ассоциацияси ҳамда Good neighbors International халқаро ҳайрия нодавлат ташкилоти билан консультатив учрашув бўлиб ўтди.

Болалар қўшиқлари Республика фестивали ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими ўтказилди

Жорий йилнинг 20 май куни Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси томонидан ташкиллаштирилган “Болалар қўшиқлари Республика фестивали-танлови” ғолибларини тантанали тақдирлаш ва гала-концерти бўлиб ўтди.

"Коррупцияга қарши курашишдаги инновациялар" номли Форум бўлиб ўтди

Ўзбекистон Бош прокуратураси ва БМТ Тараққиёт дастури томонидан коррупцияга қарши курашиш бўйича Республика идоралараро комиссияси билан ҳамкорликда 2019 йилнинг 14-15 май кунлари Тошкент шаҳридаги “Radisson blu” меҳмонхонасида “Коррупцияга қарши курашишдаги инновациялар ҳамда БМТ Тараққиёт дастурининг Европа ва МДҲ минтақасида коррупцияга қарши курашиш ва давлат бошқаруви ислохотлари бўйича амалиётчилар ҳамжамиятининг Минтақавий форуми” ўтказилди.

Мазкур «Йўл харитаси» Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлар миллий ассоциацияси Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг 2018 йил 28 декабрь куни  Олий Мажлисга навбатдаги Мурожаатномасида белгилаб берилган устувор вазифаларга асосланган ҳолда, Ҳаракатлар стратегияси ҳамда “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастури ижросини таъминлашга қаратилган тадбирларга  ННТларни кенг жалб қилиш мақсадида қуйидаги устувор вазифаларга асосланади:

- Давлат дастурида белгиланган устувор вазифаларни амалга ошириш ишларида фаол иштирокини таъминлаш мавзусида V-Миллий форумнинг ҳудудий ва республика босқичларини ўтказиш;

- малакали кадрлар билан таъминлаш, улар салоҳиятини юксалтириш, моддий-техник таъминоти базасини мустаҳкамлаш дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлатиш асосида амалга ошириш;

- веб-сайтни бугунги кун талабларидан келиб чиққан ҳолда, уни замонавий кўринишга келтириш, фойдаланувчилар учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида, сайтни модернизация қилиш ва такомиллаштириш;

- соҳадаги ННТлар тўғрисида ахборот базасини шакллантириш, улар фаолияти ва муаммоларини доимий ўрганиб бориш;

- “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастурини ҳаётга тадбиқ қилиш ишларида давлат органлари билан ННТлар ҳамкорлигини таъминлашга  қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқишга яқиндан ёрдам бериш ва натижаларини ОАВда ёритилишини ташкил этиш асосида таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш;

- фаолият самарадорлигини оширишга қаратилган  устувор йўналишлар тўғрисида пресс-конференция ташкил этиш;

- “ННТ фаоллиги – ижтимоий ривожланиш асоси” мавзуида ҳудудларда ННТ ва давлат органлари иштирокида очиқ мулоқотларни ўтказиш ва натижалари асосида таклиф ва хулосалар ишлаб чиқиш;

- аъзоликка қабул қилиш, аъзолар фаолиятини уюштириш, ахборот-маслаҳат, моддий-техник, услубий хизматлар кўрсатиш тўғрисида очиқ мулоқотлар ўтказиш;

- ННТлар фаолияти бўйича Марказий Осиё мамлакатларидаги ННТлар тажрибасини ўрганиш;

– жамиятда инвестиция фаоллигини ошириш асосида ижтимоий-иқтисодий  ислоҳотларнинг самарадорлигини юксалтиришга қаратилган амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқишда фаол иштирок этиш;

– жамоатчилик бошқаруви тизимини такомиллаштиришга қаратилган  комплекс ривожлантириш амалий чораларини белгилаш асосида , жамоат назорати тамойилларини кенг қарор топтиришда фаол иштирок этиш;

– жамиятда ҳуқуқий маданият ва юксак маънавиятни шакллантиришга қаратилган дастурларни ишлаб чиқишда миллий ҳамда умуминсоний қадриятлар, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини жамиятда таъминлашда давлат органлари билан ижтимоий шерикликни замон талаблари даражасида ташкил этишда фаол иштирок этиш;

– мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришга қаратилган  инвестиция ва инновация лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ қилишга қаратилган билимларни юксалтириш асосида давлат органларига яқиндан ёрдам кўрсатиш;

– ижтимоий ҳимояга эҳтиёжманд аҳоли қатламлари бандлигини таъминлаш, ишчи кучи рақобатбардошлигини назарда тутган лойиҳаларни амалга ошириш асосида аҳоли турмуш даражаси ва сифатини яхшилашга қаратилган дастурлар ижросини таъминлаш бўйича тадбиркорларнинг инновацион фаоллигини юксалтириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш;

– очиқ ва эркин фуқаролик жамияти асосларини ривожлантиришда халқаро ва чет эл ноҳукумат ташкилотлари, турдош ассоциациялар, молия институтлари билан ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш,  дастурларни ижтимоий-иқтисодий ҳаётга изчил жорий қилишда фуқаролар ва тадбиркорларнинг фаол иштирокини таъминлаш ҳамда натижалари ҳақида  жамоатчиликнинг хабардорлигини янада оширишга ёрдамлашиш мақсадида ЎзННТМА веб-сайтида ёритиб боришни ташкил этиш.

ЎзННТМА маслаҳат телефони

(71) 233-35-26;

(71) 233-46-81.

Ноябрь 2024
Дш Сш Чш Пш Жу Шн Яш
28 29 30 31 1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 1
Ҳукуқий саволингиз борми? @mail орқали юборинг
2000 қолди