Жорий йилнинг 14 декабрь куни Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ва "Тадбиркор аёл" Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси ҳамкорлигида ташкил этилган "Аёллар тадбиркорлиги глобал Индексида Ўзбекистоннинг иштироки - иқтисоднинг барқарор ривожланиш омили" мавзусидаги давра суҳбати мамлакатда фаолият кўрсатаётган тадбиркор аёллар салоҳиятини миллий иқтисодиётимиз ривожига янада кенгроқ сафарбар қилиш, тадбиркорлик билан шуғулланаётган хотин-қизлар учун қулай бизнес муҳитини яратиш, мавжуд ҳолатни жахон стандартлари кесимида таҳлил этиш ва Ўзбекистоннинг аёллар тадбиркорлиги Глобал индекси тадқиқотларида қатнашиш истиқболларига қаратилди. 

 

Тадбирда Ўзбекистон Олий Мажлиси ва Сенати вакиллари, мутасадди вазирлик ва идоралар, илмий-тадқиқот институтлари, тадбиркор аёллар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда таъкидланганидек, муайян давлатда аёллар тадбиркорлиги муҳитини аниқловчи бир қатор халқаро стандартлар мавжуд бўлиб, унинг ривожланиш даражаси "Аёллар тадбиркорлиги Глобал индекси" деб номланадиган давлатлар рейтингини белгилаб берувчи халқаро ҳужжат билан аниқланади. 

"Аёллар тадбиркорлиги Глобал индекси" бутун дунёда аёллар тадбиркорлиги ривожи истиқболларини ўлчаб беради. Аёллар тадбиркорлиги ривожи сифатини эса 3 та асосий омил: тадбиркорлик муҳити, тадбиркорлик экотизими ва аёлларнинг тадбиркорлик билан шуғулланиш истаклари белгилаб беради. Ушбу ҳужжатни тайёрлашда эса эса бир қатор омиллар ҳисобга олинади. Аёлларнинг бизнес соҳасида яратилган таълим тизими ва ресурсларидан, давлат органлари ва тижорат банклари томонидан кўрсатиладиган хизматлар инфратизимидан фойдаланиш имкониятлари, аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича статистик маълумотларни йиғиш ва тақдим этиш масалалари каби омиллар шулар жумласидандир.

Тадбиркорликни, ҳусусан, аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш, бевосита шу соҳадаги қонунчилик асосларини ҳам такомиллаштириб боришни талаб этади. Шу нуқтаи-назардан, тадбирда кейинги йилларда мамлакатда тадбиркорликни ривожлантириш, қулай бизнес муҳити яратиш борасида амалга оширилган ислоҳотларга хам тўхталиб ўтилди.

Ўзбекистонинг "Аёллар тадбиркорлиги глобал Индекси"га азо давлатлар қаторига кириши шундай мезонлари ўзида акс этирадики, булар мамлакатда аёллар тадбиркорлиги ривожи ва истиқболларини дунё ривожланган мамлакатлари стандартларида ўлчаш имкониятини беради.

Ўзбекистонинг ушбу глобал рейтингда қатнашиши аёллар тадбиркорлиги ҳолатининг ривожланган мамлакатлар орасида солиштирув тахлили амалга ошириш, глобал рейтинг индикаторлари орқали мавжуд муоммоларни аниқлаш, аёллар тадбиркорлиги муҳитини янада такомиллаштиришга оид чора- тадбирларни белгилаш, шуниндеқ, халқаро хамжиятнинг ижобий ёндашуви эришилишига хизмат қилади.

Тадбирда, тадбиркорлиқ, ҳусусан, аёллар тадбиркорлиги халқаро стандартлари ва бу борада миллий қонунчиликни такомилаштириш масалалари, глобал Индексга азо мамлақатлар иш тажрибасига хам атрофлича тўхталиб ўтилди. "Тадбиркор аёл" Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси томонидан аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича халқаро стандартларни мамлакатга тадбиқ этиш масалалари юзасидан ўтказилган тадқиқот натижалари муҳокама қилиниб, билдирган таклиф ва тавсиялар асосида аёллар тадбиркорлигини ривожлантиришга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойихаларини  ишлаб чиқишга келишиб олинди.

 

ЎзННТМА маслаҳат телефони

(71) 233-35-26;

(71) 233-46-81.

Март 2024
Дш Сш Чш Пш Жу Шн Яш
26 27 28 29 1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31
Ҳукуқий саволингиз борми? @mail орқали юборинг
2000 қолди