Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёвнинг ташаббуси билан Самарқанд шаҳрида Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясини қабул қилинганлигининг 70 йиллиги муносабати билан 2018 йил 22-23 ноябр кунларида Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форуми ўтказилди.
Мазкур форумни А.Саидов очиб, форум иштирокчиларини:
- Ўзбекистон Республикаси ҳулумати;
- Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази;
- БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси;
- БМТнинг Ўзбекистондаги доимий ваколатхонаси;
- БМТнинг ҳузуридаги Минақаларо маркази Стамбул шаҳри;
-БМТнинг ҳузуридаги ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар бўйича координатори;
- Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқи бўйича ЕХҲТ бюроси (БЮИЧП ОБСЕ);
- ЕХҲТнинг Пароламент ассамблеяси;
- Ўзбекистондаги Буюк Британия элчихонаси номидан табриклади.
А. Саидов Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёвнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форуми иштирокчиларига табригини ўкиб бериш учун сўзни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Н.Т. Йўлдошевга берди. Н.Т. Йўлдошев Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг форум иштирокчиларига табригини ўкиб эшиттирди.
БМТнинг Бош котиби Антонио Гутеришнинг видео мурожаати форум иштирокчиларига кўйиб берилди.
1948 йил 10 декабрда Париж шаҳрида БМТ Бош Ассамблеясининг 217 А (III) сон қарори билан Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинган. Инсон ҳуқуқлари умумжахҳон декларацияси 1991 йил 30 сентябрда Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган. Ушбу декларациянинг барча асосий тамойиллари Ўзбекистон Рекспубликаси Конституциясида ўз ифодасини топганлиги ҳамда халқаро ҳуқуқ тамойилларига мувофиқ конституциявий қоидалар сифатида мустаҳкамлаб қўйилганлиги мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш ишларини самарадорлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.
Декларациянинг 70 йиллигига бағишланган Дастур, ўз навбатида Ҳаракатлар стратегиясида белгилаб олинган устувор вазифаларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистоннинг халқаро муносабатларнинг тўла ҳуқуқли субъекти сифатидаги ролини янада мустаҳкамлашга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.