Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари Миллий ассоциацияси ва Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти ҳамкорлигида жорий йилнинг 7 декабрда Тошкент шаҳрида Адвокатлар палатаси биносида давра суҳбати ўтказилди.
ЎзННТМА Бош юрист-консультанти, ю.ф.н. У. Умаров ўзининг "Коррупцияни олдини олиш: мамлакат тараққиётига хизмат қилади" номли марузаси билан чиқиш қилди. Бундан ташқари, Адвокатлар палатаси раиси ўринбосари Ш. Садиков, ФЖШМҚМИ сектор раҳбари О.Лиманов "КОррупцияга қарши курашишнинг долзарб вазифаларини амалга оширишда ФЖШМҚМИнинг иштироки", Адвокатлар палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси бўим бошлиғи Ш.Шарипов "Коррупцияга қарши курашга доир ҳуқуқий меъёрлар уларнинг самарадорлигига таъсир этувчи омиллар хусусида" ўзларининг марузалари билан қатнашдилар.
Давра суҳбати мунозара, таклиф ва мулоҳазаларга бой бўлди. Тадбир сўнгида давра суҳбатида чиқиш қилинган марузалар бўйича ҳулосага келинди. Тадбир иштирокчилари Коррупция - давлатни ва жамиятни ривожланишида туртки бўладиган энг катта омиллигига яна бир бор гувоҳ бўлди. Коррупцияга қарши курашиш бўйича амалий учрашувлар ўтказишга келишиб олинди.