Янгиликлар

"Болаларнинг сони, вақти ва оралиғини танлаш кучи иқтисодий ва ижтимоий ривожланишни кучайтириш" номли давра суҳбати ўтказилди.

БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (UNFPA) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда жорий йилнинг 21-декабрида Тошкент шаҳрида 2018 йилги жаҳон аҳолисининг ҳолати ҳақидаги энг муҳим йиллик ҳисоботига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди. Ҳисоботга кўра, кичик оилаларга нисбатан глобал тенденция қанча хоҳласалар шунча фарзанд кўриш ёки қачон фарзандли бўлиш борасида репродуктив танловни амалга ошираётган инсонларнинг тажассуми (акс этиши) ҳисобланади. Инсонларда танлов бўлмаганида, аксарият ҳолларда, уларни кўпчилик инсонларнинг хоҳишидан юқори ёки паст ҳолатга олиб келиб, туғилиш даражасига узоқ муддатга таъсир кўрсатади.

Ўқув-семинари фаол иштирокчиларига сертификатлар топширилди

Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси томонидан жорий йилнинг 20-21 декабрь кунлари Тошкент вилояти “Хумсон” дам олиш масканида “2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясини ҳаётга татбиқ этишда нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаоллигини ошириш: муаммолар-ечимлар” мавзуида ўқув семинари ўтказилди.

Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси томонидан жорий йилнинг 20-21 декабрь кунлари Тошкент вилояти “Хумсон-булоқ” дам олиш масканида ўқув-семинари ўтказилди.

Мазкур ўқув семинарнинг асосий мақсади – жамоат ташкилотлари сифатида фуқаролик жамияти институтлари олдига қўйилган вазифаларни амалга ошириш ҳамда мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларда аҳолининг изчил иштирокини таъминлаш, фуқароларимизнинг  ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий-сиёсий маданиятини юксалтириш, давлат органлари билан ННТларнинг ижтимоий шерикчилик ҳамкорлигини ривожлантиришга қаратилган дастурларни ижросини таъминлашда ННТларнинг фаоллигини ошириш бугунги кунда муҳим аҳамият эга.

Фуқаролик жамияти ташкилотларининг раҳбар ва ходимларининг салоҳиятини ошириш мақсадида тадбир ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 январдаги "Ўзбекистон Республикасида одам иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган  касаллик тарқалишига қарши курашиш ягона тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3493-сонли Қарорининг 6-банди, ҳамда 22 июнь 2018 йилдаги ПҚ-3800-сонли қарорни ижросини  таъминлаш "Фуқаролик жамияти ташкилотларининг раҳбар ва ходимларининг салоҳиятини ошириш" (Ўзбекистонда ОИВ инфекцияси тарқалиши юқори бўлган хавфли гуруҳларга қаратилган чораларини кучайтириш) лойиҳаси доирасида жорий йилнинг 14-15 декабрь кунлари "Миран" меҳмонхонасида 2 кунлик давра-суҳбати ташкил этилди. Ушбу лойиҳада ЎзННТМАнинг барча ҳудудий бўлинма координаторлари ва ННТлар иштирок этди.

ЎзННТМА маслаҳат телефони

(71) 233-35-26;

(71) 233-46-81.

Ноябрь 2024
Дш Сш Чш Пш Жу Шн Яш
28 29 30 31 1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 1
Ҳукуқий саволингиз борми? @mail орқали юборинг
2000 қолди