Янгиликлар

Аҳолини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёргарлигини оширишга қаратилган тадбир бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 16 ноябр куни Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Ўзбекистон қизил ярим ой Жамияти ҳамкорлигида 2017 йил 21 августдаги "Ахолини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёргарлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 650-сонли қарор ижроси бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фондига фавқулодда вазиятлар вазирлигининг тақдим этган ижтимоий буюртмасини бажариш мақсадида "Маҳалла фуқаро мухофазаси йиғма гуруҳларини жихозлаш ва ўқитиш" мавзусидаги дастурни бажариш юзасидан шаҳар худудидаги ажратиб олинган 11та "Маҳалла фуқаро мухофазаси марказлари" учун ажратилган асбоб-анжомаларни топшириш тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди директори О.Хусанов, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарлари, ННТлар ва ЎзННТМА ходими З.Норжигитов иштирок этди. Сўзга чиққанлар фавқулодда вазиятларга доимо тайёр туриш аҳоли хавфсизлигини таъминлашда асосий омил бўлишини таъкидлаб ўтишди.

Ишчи гуруҳ йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари Миллий ассоциацияси томонидан ҳамда қатор давлат органлари билан ҳамкорликда 2018 йил 15-16 ноябрь кунлари Тошкент вилояти “Хумсон” дам олиш масканида “Нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш – Ҳаракатлар стратегиясини ҳаётга татбиқ этишнинг муҳим омили” мавзусида икки кунлик ўқув семинарни ўтказиш режалаштирилган.

Коррупция - миллий хавфсизликка тахдид.

Ҳар қандай давлатда коррупциянинг ривожланиши давлатнинг ички ва ташқи сиёсатига салбий таъсир кўрсатади, натижада жамият аъзоларини мазкур давлатнинг органларига бўлган ишончига путур етказишга олиб келади. 

Жорий йилнинг 25 октябр куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида " 2017 йилнинг 2 февралдаги ПҚ2752-сон қарори билан тасдиқланган 2017-2018 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш бўйича Давлат дастури ижроси доирасида "Коррупция миллий хавфсизликка тахдид" мавзусида Давлат божхона қўмитасининг Тошкент вилояти божхона бошқармасида шахсий таркиб ва уларнинг ота-оналари иштирокида профилактик тадбир ўтказилди.

Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди 8-грант танловини эълон қилади

Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди

 

“Фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлашда жамоатчилик назоратини юксалтириш

мавзусида давлат гранти қўшимча танловини

ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

Танловга нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қуйидаги ижтимоий мақсадларни амалга оширишни назарда тутган лойиҳалари қабул қилинади:

ЎзННТМА маслаҳат телефони

(71) 233-35-26;

(71) 233-46-81.

Ноябрь 2024
Дш Сш Чш Пш Жу Шн Яш
28 29 30 31 1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 1
Ҳукуқий саволингиз борми? @mail орқали юборинг
2000 қолди