Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси томонидан жорий йилнинг 20-21 декабрь кунлари Тошкент вилояти “Хумсон” дам олиш масканида “2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясини ҳаётга татбиқ этишда нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаоллигини ошириш: муаммолар-ечимлар” мавзуида ўқув семинари ўтказилди.

Мазкур 2 кунлик ўқув-семинарда Фуқаролик жамияти ташкилотлари ҳамда Адлия вазирлиги, Тараққиёт стратегияси маркази, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди, давлат солиқ қўмитаси масъул ходимлари ўз маърузалари билан иштирок этишди. 

Эътиборли жиҳати шундаки, ўқув-семинари сўнгида фаол иштирок этган давлат ва нодавлат ташкилотлар аъзоларига сертификат топшириш маросими ўтказилди. Ҳусусан, Тараққиёт стратегияси” маркази директори А.Бурхонов, “Соғлом авлод учун” Халқаро хайрия фонди бўлим бошлиғи Ё.Холмуродов, ЎзННТМА бош юрист-консультанти, юридик фанлар номзоди У.Умаров, Ўзбекистон “VETERAN” жангчи фаҳрий ва ногиронлари бирлашмаси  Қибрай туман бўлими раҳбари, ЎзННТМА аъзоси М.Тиллабоев, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши масъул  ходими  Н.Асадова, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги масъул ходими  Э.Қобулов, "Шарқ аёли" халқаро аёллар жамоат фонди васийлик кенгаши раиси С.Атабоева ва бошқалар тақдирланишди. Тақдирлаш маросимидан сўнг семинар иштирокчилари ташкилотчиларга ўз миннатдорчилигини билдириб кейинги тадбирларда янада долзарб мавзуларга марузалари билан иштирок этишини таъкидлаб ўтдилар.

ЎзННТМА маслаҳат телефони

(71) 233-35-26;

(71) 233-46-81.

Ноябрь 2024
Дш Сш Чш Пш Жу Шн Яш
28 29 30 31 1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 1
Ҳукуқий саволингиз борми? @mail орқали юборинг
2000 қолди