БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (UNFPA) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда жорий йилнинг 21-декабрида Тошкент шаҳрида 2018 йилги жаҳон аҳолисининг ҳолати ҳақидаги энг муҳим йиллик ҳисоботига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди. Ҳисоботга кўра, кичик оилаларга нисбатан глобал тенденция қанча хоҳласалар шунча фарзанд кўриш ёки қачон фарзандли бўлиш борасида репродуктив танловни амалга ошираётган инсонларнинг тажассуми (акс этиши) ҳисобланади. Инсонларда танлов бўлмаганида, аксарият ҳолларда, уларни кўпчилик инсонларнинг хоҳишидан юқори ёки паст ҳолатга олиб келиб, туғилиш даражасига узоқ муддатга таъсир кўрсатади.
Жаҳон аҳолисининг ҳолати ҳақидаги 2018 йилги ҳисобот "Танлов кучи: репродуктив ҳуқуқлар ва демографик ўтиш" деб номланди. Ҳисоботга кўра, оила ҳажми репродуктив ҳуқуқлар билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, бу ўз навбатида кўплаб бошқа ҳуқуқлар, жумладан, соғлиқни сақлаш, таълим ва иш жойларига эга бўлиш каби бошқа кўплаб ҳуқуқларга ҳам боғлиқ. Одамлар ўз ҳуқуқларидан фойдалана оладиган жойларда фаровонликка интиладилар. Бу ҳуқуқлар бузилган ҳолларда, одамлар иқтисодий ва ижтимоий тараққиётга тўсқинлик қилиб, ўзларининг салоҳиятларига тўлиқ эриша олмайдилар.
UNFPA ижрочи директори доктор Наталья Канем "Танлов дунёни ўзгартириши мумкин", деб ёзади ҳисоботнинг муқаддимасида. - "Бу хотин-қизларнинг фаровонлигини тезда яхшилайди, оилаларни ўзгартиради ва глобал ривожланишни жадаллаштиради".
Ҳисоботда дунёнинг барча мамлакатларида уларнинг аҳоли унумдорлиги динамикаси таснифланади. Унда ҳар бир мамлакат учун репродуктив танловларни кенгайтиришга ёрдам берадиган сиёсат ва дастурлар учун аниқ тавсиялар мавжуд.
Ҳисоботда айтилишича, ҳақиқатдан танлов эркинлигини таъминлаш учун мамлакатлар, биринчи ўринда, замонавий контрацептивларни ҳам инобатга олган ҳолда, сифатли репродуктив саломатликдан барчанинг бирдек фойдалана олишига, яхши таълим, шу жумладан, жинсий ёшга мос таълим олишни таъминлаш, аёллар ва қизларнинг ҳуқуқ ва истакларини қўллаб-қувватлашга оид эркакларнинг нуқтаи назарини ўзгартириш учун интилиш ва болаларга эркин равишда муносиб ғамхўрлик кўрсатиш сингари чоралар ҳамда усуллар орқали иш ва шахсий ҳаёт ўртасидаги мувозанатни кўпроқ таъминлаган ҳолда, ўзлари хоҳласалар жуфтлар учун кўпроқ фарзанд кўриш имкониятини соддалаштиришга эътибор қаратилиши зарур.
UNFPA 1993 йилдан буён сифатли репродуктив саломатлик хизматларини кўрсатиш, репродуктив ҳуқуқларини мустаҳкамлаш ва аҳолининг репродуктив саломатлик ва репродуктив ҳуқуқлар борасида хабардорлигини оширишга қаратилган саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон ҳукумати билан ҳамкорлик қилиб келмоқда.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик бўйича жамғармаси (UNFPA) ҳар бир ҳомиладорлик истаган, ҳар бир боланинг хавфсизлиги ва барча ёшлар ўз салоҳиятларини рўйобга чиқариш имкониятига эга бўлган дунё йўлидаги БМТнинг етакчи агентлигидир. UNFPA 155 мамлакат ва ҳудудларда миллионлаб аёллар ва ёшларга етиб боради.