Янгиликлар
Ҳуқуқий маданият деганимизда - умуминсоний маданиятнинг таркибий қисми тушунилади ва унда жамият аъзолари бўлган инсонлар ҳар бир фуқаро ва мансабдор шахслар ҳуқуқий онг ҳамда ҳуқуқий тафаккур асосида ҳуқуқий борлиқни англаши, ҳуқуққа итоат этиш лозимлигини тушуниши, талаб даражасида қонунчилик талабларини билиши, амалдаги қонунчиликни ҳурмат қилиши ва уларга риоя этилишига онгли ҳаракат қилишини тушунамиз.
“Аҳолининг ҳуқуқий билимларини оширишга доир вазифа-ларнинг умумий тусда белгиланганлиги ҳамда уларни амалга оширишнинг аниқ таъсирчан механизми мавжуд эмаслиги жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш борасидаги ишларнинг самарасиз олиб борилаётганлигини кўрсатади.
Ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда шахсий манфаатлар ҳамда жамият манфаатлари ўртасидаги мувозанатни сақлаш ғояларини аҳоли онгига сингдириш ишларининг етарли олиб борилмаслиги ҳам қонун устуворлигини таъминлашга ўзининг жиддий салбий таъсирини кўрсатмоқда.
Мамлакатимизда кейинги икки йилда ҳуқуқий демократик давлат барпо этиш инсон ва унинг қонуний манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликларини олий қадрият ҳисобланадиган адолатли фуқаролик жамиятини шакллантириш йўлида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар бугунги ҳаётитмиздаги улкан янгиланишлар, беқиёс ўзгаришлар том маънода ватандошларимизнинг Ватан тақдирига бўлган дахлдорлик ва масъулиятилик ҳисси билан яшашида намоён бўлмоқда.
Бу ҳақида сўз юритилганда мамлакатимизда фуқаролик жамиятига оид ўзига хос демократик сиёсий тизимининг хусусиятларини ривожлантириш масаласи, унинг асосий тамойиллари давлатимиз раҳбари Ш. Мирзиёев томонидан назарий ва концептуал жиҳатлари ҳар томонлама асослаб берилганлиги халқаро ташкилотлар ва халқимиз томонидан алоҳида эътироф этилаётганлигида кўриш мумкин.
Мамлакатимизда фуқаролик жамиятини ривожлантириш ва бу жараёнда ижтимоий шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари борган сари долзарб аҳамият касб этмоқда. Жорий йилнинг 14 июнь куни Ўзбекистон Миллий университетида “Ўзбекистонда ижтимоий шерикликнинг тамойиллари, хусусиятлари ва истиқболлари” мавзусида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.
"Оролни қутқаришда ННТлар фаоллигини таъминлаш муҳим ижтимоий масала" номли давра суҳбати бўлиб ўтди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 ноябрдаги 965-сонли Фармойишида “Оролни қўтқариш халқаро фонди саммити материалларини мухокама қилиш учун халқаро ташкилотлар вакиллари, нодавлат нотижорат ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида семинарлар ва давра суҳбатлари ўтказиш режасини тайёрлаш ва амалга ошириш” бўйича Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари Миллий Ассоциацияси, Ўзбекистон Экологик партияси ҳамда Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Тошкент шаҳар Кенгаши ҳамкорлигида Саммит материалларини муҳокама қилиш мақсадида давра суҳбати ташкиллаштирилди. Давра суҳбатида Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари Миллий Ассоциацияси ходимлари, Ўзбекистон Экологик партияси ходимлари, Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Тошкент шаҳар Кенгаши фаол ёшлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари, халқаро нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари иштирок этди. Тадбир Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Тошкент шаҳар Кенгашининг Мажлислар залида бўлиб ўтди.