Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 январдаги "Ўзбекистон Республикасида одам иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган  касаллик тарқалишига қарши курашиш ягона тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3493-сонли Қарорининг 6-банди, ҳамда 22 июнь 2018 йилдаги ПҚ-3800-сонли қарорни ижросини  таъминлаш "Фуқаролик жамияти ташкилотларининг раҳбар ва ходимларининг салоҳиятини ошириш" (Ўзбекистонда ОИВ инфекцияси тарқалиши юқори бўлган хавфли гуруҳларга қаратилган чораларини кучайтириш) лойиҳаси доирасида жорий йилнинг 14-15 декабрь кунлари "Миран" меҳмонхонасида 2 кунлик давра-суҳбати ташкил этилди. Ушбу лойиҳада ЎзННТМАнинг барча ҳудудий бўлинма координаторлари ва ННТлар иштирок этди.

Давра-суҳбатини  ЎзННТҚҚЖФ директори С.Халилов ва ЎзННТМА директори У.Юсупов очиб бердилар.  Шундан сўнг ЎзННТМА ҳуқуқшуноси, ю.ф.н., У.Умаров ўзининг "Ўзбекистон Республикасида ННТларни қўллаб-қуватлаш ва ривожлантириш борасида қабул қилинган қонунчиликнинг ҳуқуқий  моҳияти" номли марузаси билан чиқиш қилди.

Соғлиқни сақлаш соҳасида фаолият юритаётган мутахассислар ҳам ўз марузалари билан иштироқ этишди. Ҳусусан, Республика ОИТС маркази мутахассиси лойиха тренери Г.Нормуродова - Ўзбекистон Республикасида ОИВ инфекциясининг эпидемиологик ҳолати тўғрисида маълумотлари ва ОИВ инфекциясининг тарқалишига қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумотлар билан бўлишди. “Истиқболли авлод” ННТ Директори Н.Каримова "ОИВ инфекциясининг олдини олишда ННТ ва давлат органлари билан ижтимоий шериклиги: амалиёт ва натижалар" мавзусида чиқиш қилди.                                            

Икки кун давом этган давра-суҳбатида кўплаб мавзуларда мутахассислар иштирокчилар билим савияларини оширишга ҳисса қўшишди. Давра-суҳбати сўнггида барча иштирокчилар ўз таклифларини билдиришди. Бундай тадбирларни келгуси йилда кўпайтириш борасида келишиб олинди. 

 

ЎзННТМА маслаҳат телефони

(71) 233-35-26;

(71) 233-46-81.

Ноябрь 2024
Дш Сш Чш Пш Жу Шн Яш
28 29 30 31 1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 1
Ҳукуқий саволингиз борми? @mail орқали юборинг
2000 қолди