Янгиликлар
2016 йилнинг 16 мартида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш бўйича жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 9-10 март куни Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ташаббуси билан Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари малакасини ошириш ўқув курслари ҳамда “Тадбиркор аёллар ва ишбилармонлар” жамоат бирлашмаси билан ҳамкорликда “Миллий анъана ва қадриятлар – ўзбек халқи маънавиятининг ажралмас фазилатидир” мавзусидаги давра суҳбати ҳамда маданий - маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 1 март куни Андижон шаҳар Касаба уюшмалар бирлашмаси биносида “Соғлом она ва бола йили” давлат дастурини ижросини таъминлашда ННТларнинг роли ва ўрни” мавзусида амалий семинар ўтказилди. Тадбир Ўзбекистон нодавлат нотижорат такшилотлари миллий ассосациясининг Ресурс маркази томонидан ташкил этилди.
2016 йил 25 февраль куни Тошкент шаҳрида Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтининг “Ўзбекистонда фуқаролик жамияти ривожланишининг сифат ва миқдор ўзгаришлари” мавзуидаги йиллик конференцияси бўлиб ўтди.