Янгиликлар
Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида “Ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг долзарб масалаларини ҳал этишда ННТ ва фукаролик жамиятининг бошқа институтлари иштирокини янада кенгайтириш” мавзусида давра суҳбатлари бўлиб ўтди.
2015 йилда 66 та устувор йўналишни қамраб олган 6 та давлат гранти танловида жами 1 минг 31 та ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институти 1 минг 201 та лойиҳа билан иштирок этди. Улардан ижтимоий аҳамияти юқори деб топилган 279 таси умумий қиймати 5 миллиард 444,7 миллион сўмлик грант билан молиялаштирилди. Шу жумладан, қўшимча ўтказилган давлат гранти 6-танлови натижаларига кўра, 28 та лойиҳани амалга ошириш учун 694,7 миллион сўм маблағ йўналтирилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди «Соғлом она ва бола йили» Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросига ННТларни кенг жалб қилиш» мавзусида ННТлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларига Давлат грантлари ажратиш учун ҳужжатлар қабул қилиниши бошланганлигини эълон қилади.