Жорий йилнинг 1 март куни Андижон шаҳар Касаба уюшмалар бирлашмаси биносида “Соғлом она ва бола йили” давлат дастурини ижросини  таъминлашда  ННТларнинг роли ва ўрни” мавзусида  амалий семинар ўтказилди.  Тадбир Ўзбекистон нодавлат нотижорат такшилотлари миллий ассосациясининг Ресурс маркази томонидан ташкил этилди.

Тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш  Жамоат фонди томонидан эълон қилинган лойиҳалар орқали 2016 йил “Соғлом она ва бола” йили давлат дастурини бажарилишида  вилоятдаги ННТларни иштирокини таъминлашдан иборат бўлди.

Ўтказилган амалий семинарда ЎзННТМА Ресурс маркази раҳраб ва ходимлари, вилоятда фаолият юритаётган фаол, ташабускор ННТ  ва фуқаролик жамияти институтлари вакиллари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этдилар.

Семинар иштирокчиларига Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат Фонди томонидан жорий йилнинг 10 февралдан 10 мартгача эълон қилинган лойиҳалар ва ижтимоий буюртмалар тўғрисида тўлиқ маълумотлар берилди.

Шунингдек, ижтимоий аҳамиятга молик лойихаларни тайёрлаш, уни амалга ошириш механизмлари бўйича ЎзННТМА Ресурс маркази вакиллари томонидан лойиҳа  тайёрлашнинг  тартиб ва қоидалари бўйича интерактив машғулот ўтказдилар. Давлат ва ҳудудий дастурларни ижросини таъминлашда бугунги кунда нафақат давлат ташкилотлари, балки нодавлат нотижорат  ташкилотларнинг хам асосий вазифаларидан бири эканлиги вилоятда ННТлар томонидан ўтказилаётган кўплаб профилактик тадбирлар ёрқин мисол бўлмоқда.  

Жорий йилда учинчи сектор лойиҳа ва мақсадларини қўллаб-қувватлаш учун давлат бюджетидан 11 миллиард сўм миқдорида маблағ ажратилгани маълум қилинди. Йил давомида 6 та асосий мавзуда ва 62 дан ортиқ устувор йўналишда давлат гранти танловларини ўтказиш режалаштирилгани таъкидланди.

Бунда умумий маблағнинг 47,5 фоизи давлат грантларига ажратилса, 21 фоизи давлат ижтимоий буюртмаларига йўналтирилади. ННТни қўллаб-қувватлашнинг миқдори ошиб бориши йилдан-йилга танловларда қатнашиш истагини билдираётган «учинчи сектор» вакилларининг сони ортишига ҳам  сабаб бўлаётир. Жумладан, 2016 йилда мўлжалланаётган 300 дан ортиқ лойиҳада 2 мингдан зиёд нодавлат нотижорат ташкилоти иштирок этиши кутилаётгани таъкидланди.

“Кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамияти сари” тамойили аҳолининг ижтимоий қатламларини ифода этувчи фуқаролик институтларининг ролини  изчиллик билан оширишда ва давлат органларининг вазифаларини кўп сонли фуқаролик институтларига босқичма-босқич ўтказилишида ўзини тўлик оқлади. Мамлакатимизда мазкур тамойилни амалга ошириш юзасидан 200 дан ортиқ қонунларни ташкил этган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган бўлиб, ушбу қонун-ҳужжатлари Ўзбекистонни янгилаш ва модернизация қилиш, аҳолининг сиёсий, ижтимоий-иктисодий фаоллигини ошириш, соҳавий ва ҳудудий дастурларни амалга оширишда ННТларнинг кенг иштирокини таъминлашга ҳуқуқий пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда.    

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга кўмаклашиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2013 йил 12 декабрдаги ПҚ-2085-сон қарорининг қабул қилиниши фуқаролик жамияти институтлари ҳаётида муҳим ходисалардан бири бўлди. Давлатимиз раҳбарининг ушбу қарори билан ННТларга ташкилот ва унинг белгисини давлат рўйхатидан ўтказилишида имтиёзлар берилиб, ушбу масала юзасидан ННТларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш муддатлари қисқартирилди. Шу билан бирга, аёллар ва болаларни қўллаб-қувватлаш соҳасидаги ННТларнинг алоҳида мақоми шакллантирилганлиги иштирокчилар томонидан таъкидлаб ўтилди.                

Тадбир якунида ҳаётий дастурлар ижросида ижтимоий шерикликни кенгайтириш, грант танловларида қатнашиш, муҳим ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни тайёрлашда ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларига услубий ҳамда ахборот-маслаҳатлар бериб бориш буйича  таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.  

             

Х.Мирзарахимова

    ЎзННТМА ресурс маркази рахбари

ЎзННТМА маслаҳат телефони

(71) 233-35-26;

(71) 233-46-81.

Ноябрь 2024
Дш Сш Чш Пш Жу Шн Яш
28 29 30 31 1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 1
Ҳукуқий саволингиз борми? @mail орқали юборинг
2000 қолди