Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фондининг маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари ҳамда журналистлар қатнашди.
Мамлакатимиз хаётидаги муҳим аҳамиятга молик масалалар бўйича ўтказилаётган тадбирларнинг ягона режасига мувофиқ ташкил этилган конференция “Ўзбекистонда нодавлат нотижорат ташкилотларининг жамият ҳаётидаги ўрни ва ривожланиш истиқболлари” мавзуига бағишланди.
Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ҳамда халқ депутатлари Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ҳузуридаги ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссиялари ҳамкорлигида семинар-тренинг ўтказилди.
Пойтахтимизда “Давлат органлари ва ННТ ўртасида ижтимоий шерикликни ривожлантириш: Ўзбекистон тажрибаси ва халқаро амалиёт” мавзуида халқаро анжуман бўлиб ўтди.