Янгиликлар
2015 йилда 66 та устувор йўналишни қамраб олган 6 та давлат гранти танловида жами 1 минг 31 та ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институти 1 минг 201 та лойиҳа билан иштирок этди. Улардан ижтимоий аҳамияти юқори деб топилган 279 таси умумий қиймати 5 миллиард 444,7 миллион сўмлик грант билан молиялаштирилди. Шу жумладан, қўшимча ўтказилган давлат гранти 6-танлови натижаларига кўра, 28 та лойиҳани амалга ошириш учун 694,7 миллион сўм маблағ йўналтирилди.
Президент Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 23 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг Юридик клиникаси ННТлар учун бепул юридик консультатив хизмат таклиф этди. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг Юридик клиникаси 2016 йилда бепул юридик консультатив хизмат кўрсатиш бўйича аризалар қабул қилишни бошлади.
Соғлом она ва бола йили”да аҳолининг экологик ва тиббий маданиятини ошириш, айниқса, ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш борасида, Ўзбекистон Республикасининг “Экологик назорат тўғрисида”ги қонунига мувофиқ экологик назоратни амалга оширишда ННТларнинг иштирокини кенг ёритиш ва аҳоли хабардорлигини ошириш ҳамда ёш журналистларнинг ижодий интилишларини рағбатлантириш мақсадида 1news.uz веб-сайти таҳририяти томонидан “ННТ фаолияти – ОАВ нигоҳида” кўрик-танлови эълон қилинади.