Янгиликлар
Бугун Урганч шаҳрида Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси ва Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилоталри миллий ассоциацияси ҳамкорлигида бўлиб ўтаётган қўшма йиғилиш ана шундай номланди.
Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ва Республика ОИТСга қарши кураш Маркази ҳамкорлигида икки кунлик ўқув-семинар бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 8-9 август кунлари Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ва Республика ОИТСга қарши кураш Маркази ҳамкорлигида “Нодавлат нотижорат ташкилотлар мактаби” доирасида “Жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларида демократик ўзгаришларни амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамияти бошқа институтларининг роли ва аҳамиятини, ижтимоий фаоллигини ошириш” бўйича “Фуқаролик жамияти ташкилотлари раҳбар ва ходимларининг салоҳиятини ошириш” мавзусида икки кунлик ўқув-семинар бўлиб ўтди.
ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси биносида ЎзННТМА ва Қозоғистондаги Халқаро нодавлат ҳуқуқлар маркази (Олма-ота) ўртасида консультатив учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда ЎзННТМА томонидан Кенгаш раиси Н.Алимов, раис ўринбосари Ф.Мухамеджанова ва халқаро йўналиш бўйича бош мутахассис З.Абдуллаева, Халқаро нодавлат ҳуқуқлар маркази эса Гулмира Кужукеева ҳамда ФЖШМҚМИ халқаро муносабатлар сектори бош мутахассиси Р.Ходжаев иштирок этди.