Мамлакатимизда  кейинги икки йилда ҳуқуқий демократик давлат барпо этиш инсон ва унинг қонуний манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликларини олий қадрият ҳисобланадиган адолатли фуқаролик жамиятини шакллантириш йўлида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар бугунги ҳаётитмиздаги улкан янгиланишлар, беқиёс ўзгаришлар том маънода ватандошларимизнинг Ватан тақдирига бўлган дахлдорлик ва масъулиятилик ҳисси билан яшашида намоён бўлмоқда.

Бу ҳақида сўз юритилганда мамлакатимизда фуқаролик жамиятига оид ўзига хос демократик сиёсий тизимининг хусусиятларини ривожлантириш масаласи, унинг асосий тамойиллари давлатимиз раҳбари Ш. Мирзиёев томонидан назарий ва концептуал жиҳатлари ҳар томонлама асослаб берилганлиги халқаро ташкилотлар ва халқимиз томонидан алоҳида эътироф этилаётганлигида кўриш мумкин.

 

Мамлакатимизда кейинги икки йилда ҳар томонлама чуқур мантиққа асосланган ва тизимли равишда олиб борилаётган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, ҳуқуқий ва гуманитар соҳалардаги ўзгаришлар фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қаратилган давлат дастурлари ва ҳудудий дастурлар қабул қилинди ва уларнинг ижросининг таъминланиши натижасида жамиятда инсон манфаатларини рўёбга чиқаришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Айни пайтда, фуқаролик жамияти институтлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари демократик қадриятлар, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, фуқароларнинг тадбиркорлик салоҳиятларини рўёбга чиқариш, уларнинг ижтимоий, социал-иқтисодий фаолигини ҳамда ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган қонунлар ва фармонлар, қарорлар асосида қабул қилинган дастурлар ижросини амалга оширишга қаратилган чора-тадбирлар бевосита жамиятда манфаатлар мувозанатини таъминланишига хизмат қилаётганлигини қайд этиш лозим.

Президентимиз Ш. Мирзиёев томонидан жамиятда шиддатли равишда халқ манфаатини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар жараёнида фуқаролик жамияти институтлари, айниқса нодавлат нотижорат ташкилотларининг роли аҳамиятини кучайтиш ҳамда фуқароларнинг энг муҳим социал-иқтисодий муаммоларини ҳал этишга қаратилган 300 га яқин қонун ҳужжатлари қабул қилинганлиги ҳам мамлакатимизда фуқаролик жамиятини ривожлантиришга давлат томонидан катта эътибор берилаётганлиги ҳамда бу соҳада тизимли ишлар ўз натижаларини кўрсатаётганлигида кўриш мумкин.

Бизга маълумки, фуқаролик жамияти ривожланган мамлакатларда давлат органлари фаолиятининг очиқлигини ва шафофлигини таъминлашда  давлат ва жамият бошқарувида фуқаролик жамияти институтлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг кенг иштирокини ижтимоий шерикчилик асосида муносабатлар қонун ва давлат сиёсати даражасида ўрнатилганлиги натижасида кўриш мумкин.

Мамлакатимизда давлат органлари билан нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлашга қаратилган бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилган. Жумладан, 2015 йилнинг 1 январидан кучга киритилган Ўзбекистон Республикасининг “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги Қонун мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишда муҳим аҳамият касб этди.

Бугунги ривожланиш жараёнларида Ўзбекистон Республикасининг “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини кафолатлари тўғрисида”, “Жамоат фондлари тўғрисида”, “Ижтимоий шериклик тўғрисида”, “Жамоатчилик назорати тўғрисида”, “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 майдаги “Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5430-сонли тарихий Фармони  ва кейинги икки йилда қабул қилинган бошқа меъёрий -  ҳуқуқий ҳужжатлар нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини янада ривожлантириш, уларнинг мустақиллигини таъминлаш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.

Аммо, бугунги кунда жамиятда амалга оширилаётган ислоҳотлар талабларига мувофиқ бўлиб, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлан-тириш дастурлари шу асосда тармоқлар ва ҳудудларни ривожлантириш  бўйича дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, жамиятдаги гуманитар муаммоларни ҳал этиш ва ишсиз муаммосини бартараф этишга қаратилган давлат дастурларини ишлаб чиқиш, аҳолининг турли қатламлари ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда нодавлат  нотижорат ташкилотлари ҳамда давлат органлари ўртасидаги  муносабатларни бугунги ислоҳотлар  талабларга мувофиқ ривожлантириш заруриятидан келиб чиқиб, Ўзбекистон  Республикасининг “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрирда ишлаб чиқиш мамлакатимизда нодавлат нотижорат ташкилотлари билан давлат ўртасидаги ҳамкорликни  ижтимоий шериклик асосида ривожлантиришга хизмат қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 августдаги “Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” ПФ 5505-сонли фармони талабларига мувофиқ, фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қаратилган муносабатларни тартибга солувчи қонун ҳужжатларини ишлаб чиқишда қуйидагиларни инобатга олиш лозим деб ҳисоблаймиз:         фуқаролик жамиятидаги муносабатларни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш ва кодификация қилиш;

ушбу соҳага тўғридан-тўғри амалиётда қўлланадиган қонунлар асосида  ҳуқуқий тартибга солиш орқали идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни имкон қадар қисқартириш;

умумий тусдаги, ҳаракатсиз ва ҳуқуқни қўллаш амалиётига таъсир этмайдиган қонун ҳужжатларини, шунингдек қонун ҳужжатлари ўртасидаги қарама-қаршиликлар, такрорлаш ва параллелизмни бартараф этиш;

қонун ҳужжатларида мавжуд бўлган нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятига доир - асоссиз чекловлар, ортиқча маъмурий тартиб қоидалар ва эскирган механизмларни бекор қилиш;

ҳудудларда нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини ривожлан-тиришга доир Фармон ва Қарорлар ҳамда давлат органлари зиммасига юклатилган қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган вазифалар ижросини мунтазам равишда жамоатчилик назоратига асосан ўрганиб боришни тизимли равишда ташкил этиш.

“Transparency International ташкилотининг охирги ҳисоботига кўра, Германия 180 та мамлакат орасида 81 балл билан 12 ўринни эгаллаган. Коррупцияга мойиллик юқори бўлган ҳар бир соҳада ўзига хос кураш усуллари тадбиқ этилган. Масалан, Давлат харидлари шафофлашган – тендерлар ҳақидаги маълумотлар омммавий ахборот воситаларида кенг ёритилади, унинг ҳар бир босқичига (тайёргарлик, саралаш, тендер ва ҳисобга олиш) турли кишилар жавоб беради. Олмонияда коррупциялашган ташкилотларнинг “қора рўйхати” юритилади ва ҳар бир тендер ўтказилганда ёки шартнома тузилганда шу рўйхатга назар солинади. Немис амалдорларини пора эвазига оғдириб олиш деярли имконсиз, чунки улар бир лаҳзада барча нарсадан – мансабдан, имтиёзлардан, жумладан кафолатланган пенсиядан қуруқ қолишдан қўрқади. Илм - фан, олимлар коррупцияга сабаб бўлувчи омилларни чуқур тадқиқ қилмоқда. Аён бўлишича, амалдорларнинг пора олишга тайёргарлиги ушбу лавозимда икки йилдан ортиқ ишлаганидан сўнг ўсиб борар экан. Шунинг учун ҳокимият йирик буюртмалар тақсимоти ёки зарур рухсатнома бериш билан шуғулланадиган ходимларни тез-тез алмаштириш чораларини кўради. Амалдорлар бу мансабда узоқ қолмаслигини яхши билади ва кейинги ишини эгаллаши учун ҳалол ишлаши лозимлигини тушунади” “ Гонконгда 1974 йилдан коррупцияга қарши учта таъсирчан чора қўлланди:

Биринчи чора амалдорлар учун айбсизлик презумпцияси бекор қилинди ва мол-мулкни порага олмаган мансабдорларга буни исботлаш имкони берилди. Гонконг қонунчилигига кўра, агар амаалдор четэлдаги ҳисоб-рақамидаги маблағлар ёки мол-мулкни қонуний йўл билан олинганини исботлаб бера олмаса, 15 йилгача озодликдан маҳрум этилади.

Иккинчи чора 1974 йилги Коррупцияга қарши курашиш бўйича мустақил комиссия тузилган. На ички ишлар вазирлиги, на хавфсизлик идоралари комиссия ишига аралаша олмайди. Комиссия аъзоларининг ойлик маоши ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига қараганда 20-30 фоиз юқори. Комиссия нафақат порахўрларни аниқлайди, айни пайтда профилактика ишлари билан шуғулланади, яъни, коррупцияга мойиллик юқори бўлган органларда, хизматларда фаол иш олиб боради. Комиссия доимий равишда порахўрлар томонидан янги схемалар ўйлаб топилаётгани ёки қўлланилаётганини ўрганиб, уларга қарши курашиш механизмларини такомиллаштириб боради. Комиссия ҳар қандай вазирлик ёки идорада, агар зиғирчалик шубҳа бўлса ҳам текширув ўтказишга ҳақли.

Учинчи чора оддий одамлар  ва журналистларга порахўрлик ҳақида  маълумот бериш имконияти берилган. Одамлар мустақил комиссиянинг қайсидир маънода ёрдамчисига айланган. Журналистлар эса ҳар қандай амалдорнинг иши билан тўлақонли танишиб чиқиш имкониятига эга. Бундан ташқари, Гонконгда пора берувчиларни жазолаш бекор қилинган. Амалдор эса ҳар доим айбдор”.

Кейинги йилларда мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар талабларига мувофиқ муҳим ташкилий-ҳуқуқий  ишлар амалга оширилди. Бу соҳада аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш муҳим вазифа ҳисобланиб, ҳар бир фуқаронинг жамиятда коррупцияга муросасиз муносабатини замон талаблари даражасида шакллантиришга қаратилган тизимли чора-тадбирлар ва дастурлар ишлаб чиқилмоқда.

Халқ манфаатларини инобатга олган ҳолда ислоҳотларни амалга ошириш доирасида фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиниши, давлат ва бошқарув органлари фаолиятини очиқлигини,  жамоат ва парламент назоратини таъминлаш механизмлари такомиллаштирилди ва шу билан бирга, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва суд органлари фаолиятининг ҳуқуқий асослари ислоҳ қилинганлиги натижасида жамият демократик  ривожланиш  йўлида дадил қадамлар билан бораётганлигида кўриш мумкин.

Албатта, коррупцияга қарши курашиш тизими самарадорлигини ошириш, жамиятда замон талаблари даражасидаги ишбилармонлик муҳитини яратиш, мамлакатнинг халқаро сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий майдонларида мамлакатнинг ижобий нуфузини оширишга қаратилган ижтимоий шерикчиликка асосланган дастурларни яратиш жамиятни ҳар томонлама ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади.

Шунингдек, коррупциянинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқишда   2019 йил 27 майдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  № ПФ-5729-сони Фармони муҳим ҳуқуқий ҳужжат сифатида хизмат қилишини қайд этиш лозим.    

Жамиятда коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш ишларининг самарадорлигини таъминлашда қуйидагиларни эътиборга олиш лозим деб ҳисоблаймиз:

-  фуқароларнинг сўз ва ахборот эркинлигига оид конституциявий ҳуқуқларини янада тўлиқ рўёбга чиқариш, бугунги кунда мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар сиёсати очиқлигини таъминлаш;

- нодавлат нотижорат ташкилотларининг расмий веб-сайтлари фаолиятини янада такомиллаштириш, давлат органлари томонидан қабул қилинаётган ҳуқуқий меъёрий ҳужжатларни фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинлиги ва қонуний манфаатларига дахлдор қарорлар тўғрисида аҳолини  кенг хабадор этиш имкониятларини кенгайтириш;

- жамият аъзолари бўлган фуқароларимизнинг ҳуқуқий ва маърифий маданиятини юксалтириш  аҳолимизнинг коррупцияга қарши курашиш дахлдорлигини оширишга хизмат қилади. 

       Ўзбекистон Республикасининг “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги Қонуннинг кучга киритилиши мамлакатимизда давлат билан хусусий шериклар ўртасидаги мулкий муносабатларни  ривожлантириш ҳамда ижтимоий ва иқтисодий муаммоларни жойларда бартараф этишда хусусий сектор билан давлат секторини ижтимоий – иқтисодий ҳамкорлигида янги лойиҳаларни амалга оширишда намоён бўлади.

Мазкур Қонуннинг 3-моддасида қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилган:

давлат-хусусий шериклик — давлат шериги ва хусусий шерикнинг муайян муддатга юридик жиҳатдан расмийлаштирилган, давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш учун ўз ресурсларини бирлаштиришига асосланган ҳамкорлиги;

давлат-хусусий шериклик лойиҳаси — иқтисодий, ижтимоий ва инфратузилмавий вазифаларни ҳал этишга қаратилган, хусусий инвестицияларни жалб этиш ва (ёки) илғор бошқарув тажрибасини жорий этиш асосида амалга ошириладиган тадбирлар мажмуи;

давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг концепцияси — давлат шериги ва (ёки) хусусий ташаббускор томонидан тайёрланадиган, давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга оширишни ҳал этишга доир танловни асослаб берадиган, ушбу лойиҳанинг қийматини ва тавсифини белгилайдиган, уни амалга оширишнинг самарадорлиги ва долзарблиги асосларини, асосий тавсифномалари ва ўзига хос хусусиятларини, шунингдек жалб қилинадиган инвестицияларнинг қайтарилишини таъминлаш механизмларини ўз ичига олган ҳужжат;

давлат-хусусий шериклик объекти — лойиҳалаштирилиши, қурилиши, барпо этилиши, етказиб берилиши, молиялаштирилиши, реконструкция қилиниши, модернизациялаштирилиши, фойдаланилиши ва хизмат кўрсатилиши давлат-хусусий шериклик лойиҳасини рўёбга чиқариш доирасида амалга ошириладиган мол-мулк, мулкий комплекслар, ижтимоий инфратузилма, шунингдек давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш жараёнида жорий этилиши лозим бўлган ишлар (хизматлар) ва инновациялар;

давлат-хусусий шериклик объектидан эркин фойдаланилиши учун тўлов — давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимга мувофиқ давлат-хусусий шериклик объектидан фойдаланиш (уни эксплуатация қилиш) ва (ёки) ушбу объектга хизмат кўрсатиш даврида ундан эркин фойдаланилишини таъминлаганлик учун хусусий шерикка давлат шериги томонидан амалга ошириладиган тўловлар;

давлат шериги — Ўзбекистон Республикаси бўлиб, давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ваколат берилган бошқа органлар (ташкилотлар) ёки уларнинг бирлашмалари унинг номидан иш юритади;

фойдаланганлик учун тўлов — товарларни (ишларни, хизматларни) истеъмол қилувчилардан давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимга мувофиқ давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш доирасида хусусий шерик томонидан йиғиб олинадиган тўловлар;

хусусий шерик — Ўзбекистон Республикасининг ёки чет давлатнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ рўйхатдан ўтказилган, давлат шериги билан давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим тузган тадбиркорлик фаолияти субъекти ва шундай субъектларнинг бирлашмаси.

Ушбу Қонуннинг 4-моддасига асосан давлат-хусусий шерикликнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:

давлат шеригининг ва хусусий шерикнинг қонун олдида тенглиги принципида —  давлат шериги ва хусусий шерик тенг тарафлар деб қонунда тан олиниши тушунилади;

давлат-хусусий шерикликни амалга оширишдаги қоидалар ва тартиб-таомилларнинг шаффофлиги принципида — давлат-хусусий шерикликнинг қоидалари ва тартиб-таомиллари манфаатдор шахслар учун очиқ, шаффоф ва тушунарли бўлиши керак. Давлат шериги давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган давлат-хусусий шерикликнинг қоидалари ва тартиб-таомиллари тўғрисидаги ахборотдан эркин фойдаланилишини таъминлаши шартлиги белгилаб қўйилган;

хусусий шерикни танлашдаги баҳслашув ва холислик принципида —  хусусий шерикни танлашдаги баҳслашув ва холислик танловга кўра саралаб олиш механизмларидан фойдаланиш, давлат-хусусий шериклик қоидалари ҳамда тартиб-таомилларини амалга оширишдаги ва холис ҳамда асослантирилган мезонлар асосида мақбул вариант фойдасига қарорлар қабул қилишдаги ҳалоллик ва шаффофлик ҳисобига таъминланиши тушунилади.

камситишга йўл қўймаслик принципида  —  камситишга йўл қўймаслик қуйидагиларни таъминлаш орқали кафолатланади:

 тендер тартиб-таомиллари иштирокчилари ҳуқуқларининг тенглиги;

хусусий шерикни танлашдаги холислик;

хусусий шерикни танлашдаги очиқлик.

Хусусий ташаббускорларга, талабгорларга, хусусий шерикларга, шу жумладан чет эллик хусусий ташаббускорларга, талабгорларга, хусусий шерикларга Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган тенг ҳуқуқлар, фаолиятнинг камситиш хусусиятига эга чоралар қўлланилишини истисно этувчи ҳуқуқий режими кафолатланади.

коррупцияга йўл қўймаслик принципида   — Давлат-хусусий шериклик қоидалари ва тартиб-таомилларига доир талаблар коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларга йўл қўймаслиги ҳамда коррупциянинг ва коррупцияга сабаб бўлувчи омилларнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирларни таъминлаши керак деб белгилаб қўйилган.

Мазкур Қонуннинг 2-боби 10-моддасида давлат-хусусий шериклик соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат эканлиги белгилаб қўйилган:

иқтисодий ўсишни рағбатлантириш ва Ўзбекистон Республикасининг барқарор ривожланишини таъминлаш;

давлат-хусусий шериклик соҳасидаги давлат дастурларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва амалга ошириш;

мавжуд ижтимоий инфратузилмани шакллантиришга, тиклашга, ундан фойдаланишга, уни сақлашга кўмаклашиш;

ижтимоий инфратузилмадан фойдаланиш ва унга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш;

давлат хизматлари сифатини яхшилаш ва улардан эркин фойдаланишни кенгайтириш;

хусусий секторнинг молиявий маблағларини, шу жумладан хорижий инвестицияларни жалб этишни таъминлайдиган шарт-шароитлар яратиш;

давлат-хусусий шерикликнинг институционал-ҳуқуқий асосларини ривожлантириш ва такомиллаштириш учун илмий тадқиқотларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, замонавий услублар ва технологияларни жорий этиш.

11-моддасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг давлат-хусусий шериклик соҳасидаги ваколатлари  белгилаб қўйилган:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

давлат-хусусий шериклик соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди;

давлат-хусусий шериклик соҳасидаги ваколатли давлат органининг тақдимномасига биноан давлат-хусусий шериклик лойиҳалари учун давлат шеригини белгилайди;

давлат-хусусий шериклик соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилади;

умумий қиймати ўн миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган эквивалентдаги давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг концепциясини тасдиқлайди;

Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларининг реестрини юритиш тартибини белгилайди.

12-моддасида давлат-хусусий шериклик соҳасидаги ваколатли давлат органи сифатида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги давлат-хусусий шериклик соҳасидаги ваколатли давлат органидир белгилаб қўйилган.

Ваколатли давлат органи:

давлат-хусусий шериклик соҳасида давлат сиёсатини амалга оширади;

давлат-хусусий шериклик соҳасидаги давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;

давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини тайёрлаш ва амалга оширишда идоралараро мувофиқлаштиришни таъминлайди;

давлат-хусусий шериклик соҳасидаги давлат дастурларини амалга оширишда, шунингдек давлат-хусусий шериклик лойиҳаларининг концепцияларини ишлаб чиқишда вазирликларга, давлат қўмиталарига, идораларга, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига кўмаклашади;

инвесторлар, халқаро молия ва донорлик ташкилотлари, илмий ва эксперт ҳамжамиятлари, шунингдек давлат-хусусий шерикликнинг бошқа иштирокчилари билан ҳамкорликни ташкил этади;

давлат-хусусий шериклик соҳасида услубий ҳужжатларни, қўлланмалар ва йўриқномаларни тайёрлайди;

давлат-хусусий шериклик лойиҳаларининг техник-иқтисодий параметрларига доир шарҳларни кўриб чиқади ва тақдим этади;

давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги намунавий битимлар лойиҳаларини ишлаб чиқади;

Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларининг реестрини юритади;

давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини тайёрлашга ва амалга оширишга кўмаклашади;

умумий қиймати бир миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган эквивалентдаги давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг концепциясини маъқуллайди, рад этади ёки маромига етказиш учун қайтаради;

умумий қиймати ўн миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган эквивалентдаги давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг концепциясини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритади;

тендер ҳужжатларининг ва давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимларнинг лойиҳаларини келишиб олади;

давлат-хусусий шериклик соҳасида кадрларни тайёрлашни, қайта тайёрлашни ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этади;

давлат-хусусий шериклик масалалари юзасидан тушунтиришлар беради;

давлат-хусусий шериклик лойиҳалари бажарилишининг бориши юзасидан мониторингни амалга оширади;

давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини тайёрлаш учун маслаҳатчиларни жалб этади.

Шу ўринда қайд этиш лозимки, мамлакатимизда шиддат билан амалга оширилаётган ислоҳотларда нодавлат-нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти институтларини фаоллигини таъминлаш асосида “Ижтимоий шериклик тўғрисида” ва “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги қонунлари ҳамда жамиятда коррупцияга қарши курашиш давлат дастури ижросини реал ҳаётда амалга ошириш механизмларини замон талаблари даражасида ишлаб чиқиш бугунги куннинг талабидир.

Бизнинг фикримизча ижтимоий шериклик ва ҳамкорлик асосида фуқаролик жамияти муаммоларини ўрганиш қуйида келтирилган бир қатор жиҳатларни ўрганишни ўз ичига олади:

- жамиятдаги ишсизлик масаласини ҳал этишга қаратилган дастурларни ишлаб чиқиш ва ҳаётга татбиқ қилиш;

- ёшларнинг муаммоларини ижтимоий реаллик сифатида  баҳолаш ва уларнинг ёш билан боғлиқ психологик хусусиятларини ўрганиш ҳамда уларни маънавий ҳамда ватанпарвар ва баркамол авлод сифатида тарбиялашга қаратилган давлат дастурлари ва уларнинг  ижросини таъминлашга қаратилган ҳуқуқий-иқтисодий ечимларини илмий асослантирилган ҳолда ишлаб чиқиш;

- мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш моделларида  ҳар йил учун қабул қилинадиган давлат дастурларида таълим ва тарбия беришнинг социологик муаммоларини ўрганиш ҳамда илмий ва амалий ечимларини ишлаб чиқиш;

- мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари ва инсон манфаатларини ҳимоя қилишни Конституциямизда белгилаб қўйилган нормалар ҳамда халқаро ҳужжатлар талабларига мувофиқ ташкил этиш;

- жамиятда қонуннинг ҳурмат қиладиган фуқароларнинг шахс сифатида шакллантириш асосида ўзининг ҳақ-ҳуқуқларини яхши тушунган, ўз билими ва лаёқатига ишонган, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини чуқур англайдиган ҳар томонлама баркамол авлодни тарбиялаш;

- жамиятдаги ижтимоий-иқтисодий муаммоларни таҳлилий ўрганиш, бу соҳада барча сиёсий қарашларни фикр-мулоҳазаларини тадқиқ қилиш асосида ўрганиш натижаларига мувофиқ илмий ва амалий жиҳатдан асослантирилган таклиф, тавсия ва ечимларини ишлаб чиқиш; 

- Ватан, оила, маҳалла халқнинг қадр-қимматини ўз ўрнига қўядиган, бугунги замон талабларига жавоб берадиган  юксак даражадаги ривожланган – баркомол шахсларни тарбиялаш вазифасини ҳал этишнинг илмий-амалий йўналишларини ишлаб чиқиш ва уни реал ҳаётга татбиқ қилиш орқали мамлакатимизда фуқаролик жамиятини ривожлантириш дастурларини ишлаб-чиқиш ва ҳаётга тадбиқ қилиниши натижасида давлат ва  жамият ўртасидаги муносабатлар ижтимоий шерикчилик асосида ривожланишига хизмат қилади.

Бугунги кунда давлат ва жамият олдида турган долзарб масалалардан бири жиноятчиликни, жумладан, коррупция жиноятларини олдини олишга  қаратилган ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш орқали жиноятлар ичида жамият ва давлат тараққиёти учун энг хавфли бўлган иллат коррупцияга қарши курашиш ишларига  жамоатчиликни жалб қилиш ҳамда бу соҳага давлат органлари  билан фуқаролик жамияти институтлари ҳамкорлигини таъминлаш орқали коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини ошириш давлат ва жамият олдида турган муҳим вазифалардан ҳисобланади.

Жамиятда ижтимоий шериклик ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш, нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини ривожлан-тиришда қуйидаги масалаларга эътибор бериш лозим деб ҳисоблаймиз.

Биринчидан, жамиятда юз бераётган туб ислоҳотлар шароитида коррупцияни олдини олишнинг ҳуқуқий-ижтимоий ва сиёсий моҳиятини тушунтиришга қаратилган ташвиқот ишларини ҳамда ижтимоий шерикчилик, жамоатчилик назорати, давлат органлари ҳузурида ташкил этилган жамоатчилик назоратини амалга оширувчи кенгашлар билан ўзаро ҳамкорликка доир масалалар бўйича тадбирлар ташкил этиш ҳамда ижтимоий шериклик буюртмалари бўйича асослантирилган таклифлар тайёрлаш  муҳим аҳамият касб этади.

Иккинчидан, фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қаратилган қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш бўйича ташкил этилган илмий ва амалий семинарлар материалларида асослантирилган таклифларни умумлаштирилган ҳолда тегишли давлат органларига юбориш  мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

Учинчидан, халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда фуқаролик жамияти институтларини давлат ва жамият ривожлантириш бўйича жамиятда фаол фаолият кўрсатаётган нодавлат нотижорат ташкилотлар тажрибасини умумлаштириш асосида улар фаолиятини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритишни ташкил этиш ННТ фаолиятини амалга оширилаётган ислоҳотлар талабларига мувофиқ ривожланишига хизмат қилади.

Тўртинчидан, Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган қонун ҳужжатлари лойиҳалари бўйича  Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоцияси-нинг хулосаси ёки фикр ва мулоҳазасини олиш қонунчилик талаби ҳисобланади ҳамда шу асосда тегишли ҳуқуқий – ҳужжатларни сифатли тайёрланишига хизмат қилади.

Бешинчидан, Ўзбекистонда маърифий исломни ривожлантириш, буюк аждодларимизнинг дин софлигини таъминлашга қўшган улкан ҳиссасини ўрганиш ва тарғиб этиш юзасидан амалга оширилаётган хайрли ишларни мазмун моҳиятини ҳамда муқаддас ислом дининг бағрикенглик тамойилларини, маърифий қадриятларини тарғиб қилиш, ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини асраш, диний-маънавий меросни тадқиқ этиш, хавф-хатарларга қарши курашиш борасида бизнинг ватандош боболаримиз ҳисобланган  буюк алломаларнинг бой маънавий меросидан ҳамда бу соҳа бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни ижросини таъминлашга қаратилган дастурлар ижросини таъминлашда нодавлат нотижорат ташкилотларини фаол иштирок этишини ижтимоий шерикчилик асосида амалга ошириш  фуқаролик жамиятини янада тараққий эттиришга хизмат қилади.

Олтинчидан, мамлакатимизда Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан давлатни халққа ва жамиятга хизмат қилувчи институтга айлантиришнинг олтин қоидаси яратилганлиги асосида амалга оширилаётган ислоҳотларни ижтимоий-иқтисодий ва маърифий ҳаётга тадбиқ қилиш масалаларини ҳал этишда фуқаро – жамият – давлат ўртасидаги ўзаро муносабатлар тизимли равишда ривожлантиришга қаратилган дастурларни ҳуқуқий асослари ва ечимларини жамиятни ривожлантириш қонуниятларига мувофиқ такомиллаштирилган ҳолда ишлаб чиқиш заруриятининг мавжудлиги, бу соҳада илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш давлат ва жамият олдида турган устувор вазифлардан ҳисобланади.

Етинчидан, фуқаролик жамиятини тараққий эттиришга қаратилган муамоларни ўрганувчи жамиятшунос олимлар томонидан нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини ривожлантиришга доир ўқув қўлланмаларини яратиш жамиятда учинчи сектор ҳисобланган нодавлат нотижорат ташкилотларини  малакали  ходимлар билан таъминланишига хизмат қилади.

 

Мамлакатимизда шиддатли равишда халқ ва жамият манфаатларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилаётган ислоҳотлар талабларига мувофиқ қуйидаги вазифаларни амалга ошириш фуқаролик жамиятини ривожлантиришга хизмат қилади:

-  ижтимоий-иқтисодий ҳаётнинг ўзгариб борувчи шароитларига инсонларни ва айниқса ёшларни тайёрлаш, уларнинг касбий билимларини мунтазам равишда ошириб боришни йўлга қўйиш;

- тадбиркорларнинг ташаббускорлигини қўллаб-қувватлаш, уларнинг  тадбикор сифатида иқтисодий-ижтимоий нуқтаи-назарини ишлаб чиқишга қаратилган билимларини мунтазам равишда ошириб бориш, келажак режаларни амалга оширишга қаратилган бизнес лойиҳаларига инновацион лойиҳаларни жорий қилишни назарда тутган билимларини юксалтириш;

- фуқаролик жамиятини ривожлантиришда коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини ошириш жамият тараққиётини кафолати эканлиги,   Ўзбекистон Республикасида ННТларни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш борасидаги қонунчиликнинг  такомиллаштиришни ҳуқуқий моҳиятини кенг жамоатчиликка  мамлакатимизда кейинги йилда Президентимиз Ш.Мирзиёев раҳбарлигида ишлаб чиқилган “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла”, “Ҳар бир оила - тадбиркор” ҳамда “Ёшлар келажагимиз” соғлиқни сақлаш соҳасида тасдиқланган дастурлар  доирасида амалга оширилган ишлар жамият аъзолари ҳисобланган барча фуқароларимиз қалбида Она-Ватан билан фахрланиш ҳамда амалга оширилаётган ислоҳотларда фаол иштирок этиш, Ватан ва ислоҳотлар тақдирига дахлдорлик туйғуси ишончли асосда шаклланишига олиб келади ва амалга оширилаётган  ислоҳотларни самарадорлигини таъминлашга хизмат қилади.

Ривожланган давлатлар тажрибасидан маълумки, жамоатчилик назоратининг асосий тамойиллари, мақсади ва вазифалари – жамиятни бошқаришда давлат органлари билан нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда бизнес субъектлари ўртасидаги ижтимоий шерикликка асосланган ижтимоий-иқттисодий ҳамкорлик самарадорлигини таъминлаш масаласи давлатнинг устувор сиёсати сифатида қонунларда белгилаб қўйилганлиги ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этишга қаратилган ҳуқуқий механизм мукамммал даражада ишлаб чиқилганлигида кўринади.

Бу эса навбатида, жамиятда давлатнинг назорат функциясини ошириб бориш эмас, балки давлатнинг назорат функцияларини камайтириш ёки уларни қонунлар асосида жамоатчилик назоратига берилиши натижасида коррупциянинг олдини олиш ва унга курашиш самарадорлигини оширишда фуқаролик жамияти институтлари, жумладан, нодавлат нотижорат ташкилотлари муҳим институтлар сифатида  жамоатчилик назорати  самардорлигини таъминланганлигида кўриш мумкин.  

Бундан ташқари, давлат билан хусусий сектор ўртасидаги ижтимоий шерикчилик асосида  инновацион ғояларни ҳаётга татбиқ қилиш ҳамда  фуқаролик жамиятини ривожлантириш – кафолати сифатида Ҳаракатлар стратегиясида белгилаб қўйилган мақсад ва вазифаларни изчил амалга оширилиши мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий ҳаётнинг юксалтиришга хизмат қилишини асосли таҳлиллар ва далиллар билан ёритилган илмий тадқиқот ишларини мунтазам равишда рағбатлантириб бориш тизимини яратилиши жамият фаровонлигига хизмат қилиши билан муҳим аҳамият касб этади.

 ЎзННТМА Бош юристконсультанти

 юридик фанлари номзоди                                                         У.А. Умаров

 

ЎзННТМА маслаҳат телефони

(71) 233-35-26;

(71) 233-46-81.

Ноябрь 2024
Дш Сш Чш Пш Жу Шн Яш
28 29 30 31 1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 1
Ҳукуқий саволингиз борми? @mail орқали юборинг
2000 қолди