Янгиликлар
Жорий йилнинг 26 август куни Наманган шахридаги Касаба уюшмалари вилоят бирлашмаси конференциялар залида Республика “Истиқболли авлод” ижтимоий-ахборот маркази Наманган вилоят бўлими томонидан “Одам савдосини олдини олиш мақсадида хорижда ишлаш истагини билдирган Наманган вилоят ёшларини чет элда мувоффақиятли меҳнат имграциясига тайёрлашни ташкил этиш” лойиҳаси доирасида “Ёшларимизни ҳаёти мазмунли ва меҳнати самарали бўлсин” номли давра суҳбати ташкил этилди. Давра суҳбатини ташкил этиш жой ва иштирокчиларни жалб қилишда ЎзННТМА вилоят худудий бўлинмаси амалий кўмак берди.
Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ва унинг Тошкент шаҳар бўлими ташаббуси билан Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши, Тошкент шаҳар Адлия бош бошқармаси, Нуроний жамғармаси ҳамда “Маҳалла” жамоат фонди Тошкент шаҳар бўлими ҳамкорлигида “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида маданий-маърифий тадбир, давра суҳбати ташкил этилди.
Учтепа туманида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллигига бағишлаб Тош кўтариш ва Баҳодирлар ўйинлари мусобақалари бўлиб ўтди. Ушбу мусобақалар Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, Учтепа туман ҳокимлиги, Ўзбекистон Баҳодирлар ўйинлари ва Тош кўтариш федерацияси билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Жорий йилнинг 24 август куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзолашга бағишланган тадбир ўтказилди.