Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 ноябрдаги 965-сонли Фармойишида “Оролни қўтқариш халқаро фонди саммити материалларини мухокама қилиш учун халқаро ташкилотлар вакиллари, нодавлат нотижорат ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида семинарлар ва давра суҳбатлари ўтказиш режасини тайёрлаш ва амалга ошириш” бўйича Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари Миллий Ассоциацияси, Ўзбекистон Экологик партияси ҳамда Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Тошкент шаҳар Кенгаши ҳамкорлигида Саммит материалларини муҳокама қилиш мақсадида давра суҳбати ташкиллаштирилди. Давра суҳбатида Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари Миллий Ассоциацияси ходимлари, Ўзбекистон Экологик партияси ходимлари, Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Тошкент шаҳар Кенгаши фаол ёшлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари, халқаро нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари иштирок этди. Тадбир Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Тошкент шаҳар Кенгашининг Мажлислар залида бўлиб ўтди.

Маълумки, Орол денгизининг қуриши инсоният тарихидаги дунёнинг энг йирик экологик фожеаларидан бири бўлди. Минтақавий экологик муаммодан глобал экологик муаммога айланиб улгурган Орол ва Оролбўйи ҳозирги кунда кўплаб олимлар ва жамоатчилик эътиборини тортиб келаётган ҳудудлар сирасига киради. Бунга сабаб Орол денгизининг сув сатҳи йил сайин пасайиб, қуриб қолаётганлигидир.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йилнинг 19 сентябрдаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқида Орол денгизи фожеасига бутун дунё ҳамжамиятини ушбу муаммога эътибор қаратишини сўраб, БМТ минбаридан туриб Орол денгизининг ҳозирги ҳолати акс этган ҳаритани кўрсатди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йилнинг 24 август куни Туркманистоннинг Туркманбоши шаҳрида Оролни қутқариш халқаро фонди ташкилоти таъсисчилари ялпи мажлисида сўзлаган нутқида берилган таклифларни нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ҳамда ОАВ иштирокида муҳокама қилиш, уни кенг жамоатчиликка етказиш, Орол фожеаси муаммоларини бартараф этишда давлат органлари билан биргаликда фуқаролик жамияти институтларини кенга жалб қилиш тадбирнинг асосий мақсадидан бири бўлди.  

“Ижтимоий шериклик тўғрисида”, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги  Ўзбекистон Республикасининг Қонунларининг қабул қилиниши юртимизда давлат органларининг нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини, шу жумладан тармоқ, ҳудудий дастурларни, шунингдек норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган бошқа қарорларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш борасида ҳамкорлик йўлга қўйилди.

2018 йилнинг 4 май куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5430-сонли Фармони қабул қилиниши юртимизда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларининг фаоллигини тубдан оширишни янги босқичга олиб чиқишида тарихий Фармон бўлиб хизмат қилади.

Давра суҳбатида Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари Миллий Ассоциацияси Кенгаши Раиси, Раис ўринбосарлари, Ўзбекистон Экологик партияси, Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда экология соҳасидаги нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари ўз маърузалари билан иштирок этди.

Давра суҳбати иштирокчилари бундай тадбирлар қамрови кенгайтириш орқали Орол денгизи фожеаси муаммолари ҳақида кенг жамоатчиликка етказиш кераклигини таъкидлаб ўтдилар. Йиғилганлар маърузалар ва савол-жавоблар орқали Орол фожеаси муаммоларининг нақадар катталигини яна бир бор гувоҳи бўлдилар. Орол муаммосини бартараф этишда нафақат ҳукумат, балки нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда кенг жамоатчилик ҳамкорликда ҳаракат қилиш лозимлиги айтилди.

Ушбу воқеликдан кенг жамоатчиликни хабардор қилиш мақсадида давра суҳбати натижалари ОАВ ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали ёритилди.

ЎзННТМА матбуот хизмати

 

 

ЎзННТМА маслаҳат телефони

(71) 233-35-26;

(71) 233-46-81.

Ноябрь 2024
Дш Сш Чш Пш Жу Шн Яш
28 29 30 31 1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 1
Ҳукуқий саволингиз борми? @mail орқали юборинг
2000 қолди