Жорий йилнинг 26 август куни Наманган шахридаги Касаба уюшмалари вилоят бирлашмаси конференциялар залида Республика “Истиқболли авлод” ижтимоий-ахборот маркази Наманган вилоят бўлими томонидан “Одам савдосини олдини олиш  мақсадида хорижда ишлаш истагини билдирган Наманган вилоят ёшларини чет элда мувоффақиятли меҳнат имграциясига тайёрлашни ташкил этиш” лойиҳаси доирасида “Ёшларимизни ҳаёти мазмунли ва меҳнати самарали бўлсин” номли давра суҳбати ташкил этилди. Давра суҳбатини ташкил этиш жой ва иштирокчиларни жалб қилишда ЎзННТМА вилоят худудий бўлинмаси амалий кўмак берди.

 

Давра суҳбатида вилоят хокимлигининг котибият мудири Мухаммадали Убайдуллаев, Наманган шахар соғлиқни сақлаш бошқармаси “Оналик ва болаликни мухофаза қилиш бўлими мудири Зафаржон Рахманов, вилоят Бандлик ва меҳнат муносабатлари бошқармаси ташқи миграция бўлими мутахассиси Сайфиддин Ғоибов, Вилоят касаба уюшмалари бирлашмаси юридик бўлим мудири Бахромжон Рахмонбердиев, вилоятдаги бир қатор ННТлар раҳбарлари, сиёсий партиялар вакиллари ва ёшлар иттифоқи фаоллари иштирок этдилар.

Давра суҳбатининг энг қизиқарли жараёнларини иштирокчилар гуруҳларга бўлинган холда амалий машғулотларда иштирок этганликларида кузатиш мумкин бўлди. Қизғин мунозаралар ва бахслар билан ўтган давра суҳбати якунида ёшларни миграция жараёнида хуқуқий билимларини оширишга, касб-хунарли бўлишларига, тил ва чет элдаги ҳамкорларни ўрганишга, махаллий шароит ва минталитетни хисобга олган холда ўзларини хар жихатдан химоялашга дори масалалар кўтарилдики, бундай тадбирларни фақатгина  раҳбарлар иштирокида эмас балки бевосита жойларда ёшларнинг иштирокида ташкил этишга келишилди. Шунингдек иштирокчи ташкилотлар вакиллари ўзлари томонидан малакали мутахассисларни бундай тадбирларга жалб этиш ташаббусини билдирдилар.

                                       

ЎзННТМА матбуот хизмати

ЎзННТМА маслаҳат телефони

(71) 233-35-26;

(71) 233-46-81.

Ноябрь 2024
Дш Сш Чш Пш Жу Шн Яш
28 29 30 31 1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 1
Ҳукуқий саволингиз борми? @mail орқали юборинг
2000 қолди