Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ва унинг Тошкент шаҳар бўлими ташаббуси билан Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши, Тошкент шаҳар Адлия бош бошқармаси, Нуроний жамғармаси ҳамда “Маҳалла” жамоат фонди Тошкент шаҳар бўлими ҳамкорлигида “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида маданий-маърифий тадбир, давра суҳбати ташкил этилди.

 

Унда Тошкент шаҳридаги ННТлар ва кенг жамоатчилик вакиллари, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши, Тошкент шаҳар Адлия бош бошқармаси, Нуроний жамғармаси ҳамда “Маҳалла” жамоат фонди Тошкент шаҳар бўлими ходимлари иштирок этишди.

– Юртимизда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини таъминлаш, Ватанимизни ҳар томонлама тараққий эттиришда истиқлол аталмиш неъматнинг ўрнибеқиёс эканлиги тадбир давомида бир неча бор таъкидланиб, айни кунларда юртимизда кенг нишонланаётган “Энг улуғ, энг азиз” айём – Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 28 йиллик байрамига ҳар бир жамоанинг қўшаётган муносиб ҳиссаси ҳақида ҳар қанча гапирсанг оз, – деди сўзга чиққан ЎзННТМА раиси Н.Алимов.

Шунингдек, тадбир иштирокчилари жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларида демократик ўзгаришларни амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамияти бошқа институтларининг роли ва аҳамиятини, ижтимоий фаоллигини ошириш,фуқаролик жамиятини ва кенг жамоатчиликни ташвишлантираётган долзарб масалаларни ҳал қилишдаги фаол иштироки орқали Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ҳам юртимиз мустақиллигини мустаҳкамлашда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётганини таъкидлашди.

Бугунги кунда фаолият кўрсатаётган нодавлат нотижорат ташкилоти жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини, демократик қадриятларни ҳимоя қилишда, ижтимоий, маданий ва маърифий мақсадларга эришишда муҳим роль ўйнамоқда.

Шу нуқтаи назардан, мамлакатни социал-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий жиҳатдан янада ривожлантириш бўйича инновацион ғояларни таклиф қилувчи фаол, ўзининг ташаббусларига таяниб фаолият кўрсатадиган нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат органлари томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, самарали ижтимоий шериклик ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш, мазкур институтларнинг жамият бошқарувидаги иштирокини кенгайтириш учун қулай шароитлар яратиш масалалари бўйича таклифлар ҳам билдирилди. Фуқаролик жамиятининг ривожланишини, фуқаролик жамияти институтларининг давлат органлари билан ҳамкорлиги даражасини, шунингдек, уларнинг мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қўшаётган ҳиссасини баҳоловчи кўрсаткичларни ишлаб чиқиш масалалари бўйича ҳамкор ташкилотлар билан фикр алмашилди.


ЎзННТМА Ахборот хизмати

ЎзННТМА маслаҳат телефони

(71) 233-35-26;

(71) 233-46-81.

Ноябрь 2024
Дш Сш Чш Пш Жу Шн Яш
28 29 30 31 1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 1
Ҳукуқий саволингиз борми? @mail орқали юборинг
2000 қолди