Учтепа туманида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллигига бағишлаб Тош кўтариш ва Баҳодирлар ўйинлари мусобақалари бўлиб ўтди.  Ушбу мусобақалар Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, Учтепа туман ҳокимлиги, Ўзбекистон Баҳодирлар ўйинлари ва Тош кўтариш федерацияси билан ҳамкорликда ташкил этилди.

 

Мазкур тадбирнинг мақсади ёшларни спортга, айниқса, унинг экстримал турларига бўлган қизиқишини янада орттириш, спортни аҳоли орасида кенг тарғиб қилишдир.

Тадбирнинг тантанали очилиш маросимида ЎзННТМА кенгаши раиси Насимжон Алимов сўзга чиқди.

– Юртимизда ўсиб келаётган ёш авлодни ҳар томонлама баркамол инсонлар этиб тарбиялашда спорт турларини ривожлантириш муҳим аҳамият касб этади. Зеро, спорт нафақат инсон танасини, балки руҳиятини чиниқтиришда энг яхши воситадир. Кейинги йилларда барча спорт турлари каби Тош кўтариш ва Баҳодирлар ўйинлари ҳам тобора оммалашиб бормоқда. Ўйлайманки, ушбу спорт мусобақаларини кузатиб ўтирган ёшларимиз келгусида албатта, ишониб айтаманки, Олимпия ўйинлари, Жаҳон ва Осиё чемпионатлари ва турли мусобақаларда юртимиз баййроғини баланд кўтаради. Ватанимиз мадҳиясининг жаранглашига эришади. Шу фурсатдан фойдаланиб, ушбу мусобақа иштирокчиларига омад тилайман, – деди Н.Алимов ўз табригида.

Фарҳод бозори ҳудудидаги автотураргоҳ ўрнида ташкил этилган мусобақанинг тантанали очилиш маросимидан сўнг ўта қизғин кечган мусобақаларда 100 нафардан ортиқ иштирокчи қатнашди.

Мусобақанинг Тош кўтариш ва Баҳодирлар ўйинлари йўналиши ғолиб ва совриндорлари мусобақа ташкилотчилари ва ҳомийларнинг пул мукофотлари, совринлари ҳамда ташаккурномалари билан тақцдирланди.

 

ЎзННТМА матбуот хизмати

 

 

ЎзННТМА маслаҳат телефони

(71) 233-35-26;

(71) 233-46-81.

Ноябрь 2024
Дш Сш Чш Пш Жу Шн Яш
28 29 30 31 1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 1
Ҳукуқий саволингиз борми? @mail орқали юборинг
2000 қолди